tg-me.com/macrobs/32
Last Update:
Коридор тизими қандай ишламоқда?
Олдин айтиб ўтганимиздек, Марказий банк томонидан асосий фоиз ставка ва унинг коридор механизми жорий этилган эди.
Мазкур қарорнинг мақсади "пул бозори фоиз ставкаларининг кескин тебранишларининг олдини олиш, уларнинг ўрнатилаётган фоиз коридори доирасида ёки асосий фоиз ставкасига яқин даражада шаклланишини таъминлаш" эди.
Марказий банк телеграм канали орқали берилаётган ахборотларга эътибор қаратсак, ҳозирча асосий ставкани белгиланган коридор (15% ва 17%) доирасида ушлаб туриш унча муваффақиятли амалга оширилмаяпти.
Хусусан, сўнгги беш иш кунида фақатгина 7 феврал куни асосий ставка белгиланган коридор доирасида бўлган.
Коридор тизими нормал фаолият кўрсатса банклараро пул бозори ставкаси максимум 17%дан кўтарилмаслиги ва минимум 15%дан пастга тушмаслиги керак.
Марказий банк томонидан нима учун бундай ҳолат кузатилаётганлиги ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.
BY MacroBS

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/32