Telegram Group & Telegram Channel
Муаммонинг илдизи фискаль сиёсатда

Марказий банкнинг бугунги йиғилишда кейинги йиллар учун пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Асосий мақсад - кейинги йилларда инфляция бўйича қўйилган кўрсаткичга эришиш. Жуда ҳам тўғри йўналиш. Бир хонали инфляцига эришиш макроиқтисодий барқарорликнинг энг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.

Шунингдек, пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларига эътибор берсак, Марказий банк келгусида базавий ва оптимистик сценарийда монетар сиёсатни “нисбатан қатъий”, яъни фоиз ставкаси юқорироқ бўлишини маълум қилмоқда. Бу қанчалик тўғри йўл бўлади?

Ўзбекистондаги монетар-фискаль сиёсатнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқсак, инфляцияни яратувчи омиллар асосан самарасиз фискаль ҳаражатлардир. Тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Иқтисодиётда ресурслар чекланган. Бу ресурсларнинг истеъмолчиси бир тарафдан давлат ҳисобланса, иккинчи томондан хусусий сектордир. Агар давлат томонидан ресурслар самарали ишлатилмаса, бунинг оқибатида иқтисодиётда юқори фоизлар шаклланади. Иқтисодчилар буни “crowding out” деб аташади. Масалани янада ёмонлаштирувчи ҳолат – Ўзбекистонда давлат сектори ресурслар учун хусусий сектор билан тенг шароитда курашмайди. Улар учун турли кўринишдаги доимий имтиёзлар мавжуд.

Сўнгги йилларда давлат бюджети ҳаражатлари кескин ортди. Мазкур пул маблағларининг самарадорлиги нисбатан паст эканлигини ҳисобга олсак, монетар сиёсат бўйича белгиланган мақсадга эришишда фискаль ҳаражатларни қанчалик самарали ишлатилаётганлигини баҳолаш ва самарасиз ҳаражатларни кескин камайтиришни талаб этади. Бошқача айтганда, Ўзбекистон шароитида монетар сиёсат фискал сиёсат билан ҳамоҳанг олиб борилмаса, инфляция бўйича қўйилган мақсадга эришиб бўлмайди.

Агар бюджет ҳаражатларидаги самарасиз ҳаражатлар камайса, монетар сиёсатни “нисбатан қатъий” позициясидан қочиш мумкин бўлади. Бу иқтисодиётда фоиз ставкаларнинг пастроқ шаклланишига ва хусусий инвестицияларни кўпайишига туртки беради. Натижада, пул-кредит сиёсатининг йўналишида кўрсатиб ўтилган - иқтисодиётда рақобат муҳитининг ривожланишига ва меҳнат унумдорлигини ошишига эришса бўлади. Акс ҳолда, инфляция бўйича қўйилган мақсадни ортидан қувиб юраверамиз.

@macrobs

tg-me.com/macrobs/83
Create:
Last Update:

BY MacroBS

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/83

View MORE
Open in Telegram

MacroBS Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Tata Power whose core business is to generate, transmit and distribute electricity has made no money to investors in the last one decade. That is a big blunder considering it is one of the largest power generation companies in the country. One of the reasons is the company's huge debt levels which stood at ₹43,559 crore at the end of March 2021 compared to the company’s market capitalisation of ₹44,447 crore.

MacroBS from ar

Telegram MacroBS
FROM USA