tg-me.com/macrobs/92
Last Update:
Юқори инфляция сиёсий феноменми?
Туркияга ўхшаб инфляция билан курашаётган яна бир давлат бор – Бразилия. Бразилияда ҳам инфляция даражаси икки хонали рақамга яқинлашиб қолган. Туркия Марказий банкидан фарқли равишда инфляцияни пасайтириш учун жорий йил Бразилия Марказий банки кетма-кет 5 маротаба фоиз ставкани кўтаришга мажбур бўлди. Лекин ҳали-ҳамон инфляция пасайиш трендига қайтмади. Бразилия Марказий банки октябрь ойида ҳам асосий ставкани кўтаришга сигнал бермоқда.
Умуман олганда бугунги кунда инфляция глобал иқтисодий муаммога айланиб улгурган. Ва, иқтисодчиларнинг аксарият кўпчилик қисмининг фикрича, ҳозирги инфляция табиатига кўра монетар сиёсат билан алоқаси йўқ. Асосий муаммо – ялпи таклиф билан боғлиқ. Нарх наво кўтарилиши пандемия натижасида глобал иқтисодиётни “ўчирилиб қўйилиши”, талабнинг тикланишига таклифнинг улгурмаётганлиги, етказиб бериш занжирларидаги узилишлар (supply chain), йил бошидаги қурғоқчилик каби Марказий банклар назоратидан ташқаридаги факторлар таъсирида рўй бермоқда. Шунинг учун “Марказий банклар фоиз ставкани кўтаришга шошмаслиги керак” деган фикрлар кўпроқ тош босяпти.
Шу маънода фоиз ставка инфляцияга қарши курашишда яхши инструментми ёки йўқми деган савол бугун яна баҳсга айланган. Бу баҳсни четлаган ҳолда Туркия ва Бразилиянинг тажрибасида яна бир бошқа бир умумийликни кўриш мумкин. Бу – иқтисодий сиёсатга нисбатан бизнес ва бозорда ишонч бўлишининг муҳимлиги.
Туркия каби Бразилия ҳам сиёсий муаммолар гирдобида. Келаётган йилдаги сайлов олдиндан популистроқ бўлган Бразилия Президенти Жаир Болсанаро ва Бразилия Олий суди ўртасидаги низо Бразилия валюта курсига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кейинги йилнинг бюджет сиёсати бўйича ҳам хавф-хатарлар мавжуд. Буларнинг барчаси инфляция рақамларида акс этмоқда.
Макроиқтисодий консенсус – инфляция юқориласа, фоиз ставкани кўтариш кераклиги бўйича ҳаракатланаётган Бразилия ва унинг тескарисини амалга ошираётган Туркияда ҳам асосий муаммо - сиёсий. Балким, Милтон Фридменнинг диктуми ҳақиқатда бироз бошқачадир. (Юқори) инфляция ҳар доим ва ҳар ерда монетар феномен эмас, балки сиёсий феномендир.
BY MacroBS
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/92