Telegram Group & Telegram Channel
Илон Маск энг бой одам

Куни кеча Тесла компаниясининг бозор капитализацияси – акциялар сони ва миқдори кўпайтмаси – 1 триллион (!) АҚШ долларидан ортиб, Илон Маскни дунёдаги энг бой одамга айлантирди. Кечаги савдо якунлари бўйича Тесланинг бир дона акциясининг нарҳи 1 034,07 доллардан ёпилди.

Шу ўринда Тесланинг яқин тарихи қизиқ. 2018-йили Илон Маск теслани публичный (акциялари бозорда савдо қилинувчи) компаниядан прайвтга (бир нечта одам эгалик қилувчи) айлантирмоқчи бўлади. Яъни, бозорда сотилаётган акцияларни барчасини 420$ доллардан сотиб олишини ва бунинг учун маблағни Саудия Арабистонининг суверен фондидан олишга келишганини маълум қилади. Бироқ, Маск бу ишни амалга ошира олмайди ва Тесла акциялари бозорда эркин олди-сотди қилинадиган оммавий компания сифатида қолади.

Мана шу воқеадан то ҳозирги кунга қадар Тесланинг акциялари 1,100%га (орада битта акция 5га бўлинган) ўсган. Ўтган перспективада қаралса, Тесла юқоридаги битимни амалга оширганда компания акцияларини арзон нарҳда сотиб олган бўларди. Чунки, бугун 1 034,07 доллардан сотилаётган акцияларни 420 доллардан сотиб олган бўларди.

Аммо, бу гапларнинг ҳаммаси гипотетик фаразлар. Компания прайвтга айланса бозорда унинг котировкасини, ҳақиқий бозор баҳосини аниқлайдиган “табло” мавжуд бўлмасди. Бозордан чиқиб кетса, акцияларга талаб яратиб, нарҳини кўтарувчи ритейл – майда инвесторлар мавжуд бўлмасди. Маскнинг бойлиги бугун 288,6 млрдга тенглигини ҳеч ким билмаган бўларди.

Оммавий капитал бозорнинг энг катта қиймати ҳам шу – сизнинг қанчалик бой ва муваффақиятли эканлигингизни кўрсатади.

Ғарбда ҳам очиқ капитал бозорини ҳушламайдиганлар кўпайган – “фақат фойда олишга қаратилган”, “узоқ муддатли барқарор ривожланиш билан уйғун эмас” деган фикрлар учрайди. Маск ҳам айнан шундан шикоят қилга ҳолда Теслани прайвт компанияга айлантиришни мақсад қилганди.

Бозор эса сеҳрли кучга эга. Маскни электр автомобил яратиш бўйича катта орзуси бор эди. Йиллар давомида автомобил ишлаб чиқариш бўйича таргетларни бажара олмаган бўлсада, бозор уни сабр билан “кутиб”, фаолиятини молиялаштириб келди ва ниҳоят уни мукофотлади - Тесла компаниясининг бозор қиймати бугун бошқа барча авто ишлаб чиқарувчи компаниялар жами қийматидан юқори, Маск эса дунёнинг энг бой одами.

Шу ўринда саволлар қийнайди – қачон қоракўз компанияларимизнинг акция котировкаларини жаҳон ёки миллий капитал бозорларида кўрамиз? Қачон очиқ, шаффоф ишлашдан қўрқмайдиган йирик корпорациялар пайдо бўлади? Қачон одамлар учун қиймат яратадиган йирик тадбиркорлар пайдо бўлади?

Ким билсин, бозорнинг сеҳрли кучига ишониш вақти келгандир.

tg-me.com/macrobs/93
Create:
Last Update:

BY MacroBS

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/93

View MORE
Open in Telegram

MacroBS Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Telegram hopes to raise $1bn with a convertible bond private placement

The super secure UAE-based Telegram messenger service, developed by Russian-born software icon Pavel Durov, is looking to raise $1bn through a bond placement to a limited number of investors from Russia, Europe, Asia and the Middle East, the Kommersant daily reported citing unnamed sources on February 18, 2021.The issue reportedly comprises exchange bonds that could be converted into equity in the messaging service that is currently 100% owned by Durov and his brother Nikolai.Kommersant reports that the price of the conversion would be at a 10% discount to a potential IPO should it happen within five years.The minimum bond placement is said to be set at $50mn, but could be lowered to $10mn. Five-year bonds could carry an annual coupon of 7-8%.

A Telegram spokesman declined to comment on the bond issue or the amount of the debt the company has due. The spokesman said Telegram’s equipment and bandwidth costs are growing because it has consistently posted more than 40% year-to-year growth in users.

MacroBS from cn

Telegram MacroBS
FROM USA