tg-me.com/ibratdir_dunyom/7481
Last Update:
Япония пойтахти Токиода бир киши такси тўхтатар экан тил билмаслиги туфайли ўзи бормоқчи бўлган институт номини айтиб қўя қолди. Такси ҳайдовчиси тушунди шекилли, бош ирғади ва япон маданиятига хос ҳолда йўловчига ҳурмат юзасидан машина эшигини очди.
Йўлга тушишлари билан такси ҳайдовчиси ҳисоблагични ёқди, бир мунча вақт ўтгач уни ўчириб қўйди ва кейин яна ёқди. Йўловчи ҳайрон бўлди, лекин тил билмаганлиги учун индамай кетаверди. Институтга етиб боргач, уни кутиб олган одамга:
— Такси ҳайдовчисидан нима учун йўлда келаётганимизда ҳисоблагични бир муддат ўчириб қўйганлиги сабабини сўраб билингчи.
Ҳайдовчидан сўрашганда, у жавоб берди:
— Мен йўлда келаётиб бурилиш керак бўлган жойдан ўтиб кетиб қолдим. Қайтиб бурилиш йўли 2,5 кмча эди. Шунинг учун ҳисоблагични ўчириб қўйдим. Мен йўловчидан ўзимнинг хатойим сабабли ортиқча юрилган йўл учун ҳақ ололмайман.
Русчадан Мирза Анвар таржимаси.
Ибрат излаганга — ибратдир дунё