tg-me.com/macrobs/103
Last Update:
Туркия “тажрибаси”
Баъзида маслаҳатлар ичида энг яхшиси ва амалийси нима қилмаслик ҳақида бўлади. Шундай маслаҳатлар иқтисодиётда ҳам кўп учрайди. Энг охиргилардан бири – Туркиянинг жорий иқтисодий модели билан боғлиқ.
Туркияда расмий инфляция - 80%, ҳақиқатда эса 200%га яқинлашаётган бир пайтда бугун Туркия Марказий банки фоиз ставкани 13%га тушириш бўйича қарор қабул қилган.
Туркия Марказий банки макроиқтисодиётнинг энг муҳим қоидасига қарши ҳаракатланиб, юқори инфляция шароитида фоиз ставкани кўтариш ўрнига, уни туширмоқда.
Бундай қарши ҳаракат Туркия Президентинининг ҳохиш-истаклари билан боғлиқ. Унга кўра мамлакатдаги инфляцияининг асосий сабаби кредит фоиз ставкаларининг баландлиги. Шу мақсадда, унинг фикрига қарши чиққан барча Марказий банк раҳбарлари ишдан олиниб, фоиз ставкани туширишга рози бўлган раҳбар билан алмаштирилган.
Аслида ҳам кредит бўйича юқори фоиз ставкалар инфляцияни келтириб чиқарадими? Бутун дунё тажрибаси кўрсатмоқдаки, бу механизм тескари ишлайди – юқори фоиз ставкалар юқори инфляциянинг оқибатидир.
Инфляция эса бу - реал ресурсларнинг етишмаслиги, имкониятга нисбатан кўпроқ истеъмолнинг натижаси.
Инфляция - бу юқори давлат ҳаражатларининг ҳосиласи.
Инфляция бу - реал ресурс билан таъминланмаган юқори кредитлашнинг оқибати.
Ўзбекистонда ҳам жуда кўп тадбиркорларни қийнайдиган ҳолат кредитлар фоизининг юқорилиги. Лекин, унинг ечими асло, фоиз ставкани сунъий тушириш эмаслигини Туркия кейси яна бир бор кўрсатиб турибди.
Юқори инфляциянинг ечими давлат бюждети ижросида дефицитли молиялаштиришдан воз кечиш, рақобатни ривожлантириш, имтиёзларни йўқотиш ва Марказий банк мустақиллигини ушлаб туришдир.
Оғриқли, лекин тўғри йўлдир.
BY MacroBS
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/103