Telegram Group & Telegram Channel
Халқаро валюта жамғармасидан масофада юрган маъқул

Пандемия ва глобал иқтисодий инқироз ривожланаётган давлатлар экспортини камайтирди. Бу эса уларнинг валюта тушумини камайишига ва тўлов баланси билан боғлиқ муаммоларини кучайишига олиб келди.

Бундай вазиятда мазкур давлатларга ёрдам халқаро молиявий ташкилотлар – Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва регионал институтлар (Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки в х.к)дан берилиши керак.

Бунда кўп иқтисодчиларни хавотирга солган энг муҳим масалалардан бири мазкур ёрдамлар маълум бир “шартлар” (conditional) асосида берилиши мумкинлиги эди ва улар бу ташкилотлардан пандемия пайтида ёрдамни (қарзни) шартларсиз беришга чақиришиб келаётгандилар.

Бир қарашда халқаро ташкилотлар бу маслаҳатларга амал қилгандек кўринганди. Лекин, Eurodad жамияти ўрганишича, ХВЖ томонидан 80та давлатга ажратилган қарзлар бўйича қўйилган шартлар буни тескарисини кўрсатяпти. Бошқача айтганда, ХВЖ қарз беришда ўзининг одатий паразит сиёсатидан воз кечмаган.

Паразит сиёсат нимадан иборат?

Одатда давлат тўлов баланси билан боғлиқ муаммога дуч келса ХВЖдан ёрдам сўрайди. Улар шарт қўяди – қарз олишдан олдин ёки қарзни қайтариш давомида маълум бир ишлар амалга оширилиши керак. Масалан, бюджет харажатлари қисқартирилиши, бюджет дефицити, ташқи қарзлар, халқаро резервлар миқдорига чегаралар белгиланиши мумкин.

Нима учун бундай шартлар қўйилади дейишингиз мумкин. Сабаби, ХВЖ томонидан бериладиган қарзлар гаровсиз ва пастроқ фоиз ставкада берилади ва қарзни қайтариш учун қандайдир инструмент керак. Инструмент - мана шу шартлар ҳисобланади.

Бундай шартлар асосида макроиқтисодий сиёсат олиб бориш одатда инқирозни янада чуқурлаштиради. Бюджетдаги ижтимоий харажатлар, одамларнинг иш ҳақи кесилади ва бу табиийки, одамлар норозилигини келтириб чиқаради.

Шунингдек, бундай сиёсат иқтисодий жиҳатдан ҳам нотўғри эканлиги эмпирик жиҳатдан исботланган. Сабаби инқироз пайтида одатда давлат томонидан контрциклик сиёсат амалга оширилади ва бюджет харажатлари кўпайтирилади. Қўшимчасига, инқироз пайтида фискал мультипликатор – яъни бюджетдан сарф этиладиган бир сўмнинг иқтисодий ўсиш учун ижобий таъсири юқори бўлади. Яъни, инқироз бюджет харажатларини кесадиган эмас, балки кўпайтирадиган пайт.

Шу туфайли, ХВЖнинг мазкур сиёсати – Шарқий Осиё мамлакатлари, Греция, Аргентина, Венгрия, Руминия, Миср ва яна бир қатор давлатларда инқирозни янада чуқурлашишига олиб келган, холос.

Юқоридаги тадқиқотга қайтсак, ХВЖ мана шундай глобал пандемия шароитида ҳам ўзининг сиёсатидан воз кечмаган. Берилган қарзларда шартлар мавжуд эмаслиги таъкидлансада, юқоридаги ўрганиш кўрсатишича, 80та қарз олган давлатдан 72 таси 2021 йилнинг ўзидаёқ фискал консолидацияни бошлаши кўзда тутилган. 2023 йилгача деярли барча мамлакатда солиқлар кўтарилади ва ҳаражатлар пасайтирилади.

Бизга буни нима аҳамияти бор деган савол туғилиши мумкин. Аҳамияти шундаки, юқоридаги қарз олган 80 та давлат ичида Ўзбекистон ҳам бор. Ундан ҳам ёмон томони 2020 йилда пандемияга қарши кураш учун ёналтирилган маблағлар ўрнини тўлдириш учун ЯИМга нисбатан бюждет ҳаражатлари энг кўп кесилган давлатлар қаторида 3-ўринда турибмиз. Дарҳақиқат, эсингларда бўлса жорий йилнинг ўзида икки марта бюджет харажатлари қисқартирилганди.

Davletovuz ёзганидек “бу пулларга аслида ўнлаб боғчалар, мактаблар, ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши керак эди. Яна минглаб ўқитувчилар, давлат хизматчилари мукофот пуллари, меҳнатига қўшимча ҳақ олиши лозим эди. Минглаб оилаларнинг даромади қисқартирилди, дегани.”

Нима қилиш керак? Ҳохлаймизми йўқми ХВЖ билан ҳар бир давлат “яшаш”га мажбур. 190 та давлат аъзо. Фақат улар билан масофада турган маъқул - масофа эса қарз олганда жуда ҳам яқинлашади. Масофада туриш учун эса мамлакат иқтисодиёти яхши бошқарилиши керак. Пандемиягача буни эплаб келаётгандик, ҳар ҳолда. Ундан сўнг ҳам давом эттиришимиз керак.

@macrobs

tg-me.com/macrobs/81
Create:
Last Update:

BY MacroBS

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/81

View MORE
Open in Telegram

MacroBS Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

How Does Telegram Make Money?

Telegram is a free app and runs on donations. According to a blog on the telegram: We believe in fast and secure messaging that is also 100% free. Pavel Durov, who shares our vision, supplied Telegram with a generous donation, so we have quite enough money for the time being. If Telegram runs out, we will introduce non-essential paid options to support the infrastructure and finance developer salaries. But making profits will never be an end-goal for Telegram.

How Does Bitcoin Work?

Bitcoin is built on a distributed digital record called a blockchain. As the name implies, blockchain is a linked body of data, made up of units called blocks that contain information about each and every transaction, including date and time, total value, buyer and seller, and a unique identifying code for each exchange. Entries are strung together in chronological order, creating a digital chain of blocks. “Once a block is added to the blockchain, it becomes accessible to anyone who wishes to view it, acting as a public ledger of cryptocurrency transactions,” says Stacey Harris, consultant for Pelicoin, a network of cryptocurrency ATMs. Blockchain is decentralized, which means it’s not controlled by any one organization. “It’s like a Google Doc that anyone can work on,” says Buchi Okoro, CEO and co-founder of African cryptocurrency exchange Quidax. “Nobody owns it, but anyone who has a link can contribute to it. And as different people update it, your copy also gets updated.”

MacroBS from in

Telegram MacroBS
FROM USA