tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1008
Last Update:
Масъулият — елкадаги кўринмас юк
Ҳаётга келдик. Аввалига эмаклаб юрамиз. Сўнг турамиз. Қадам ташлаймиз. Ёш утади, йиллар ўтади — лекин биз билмайдиган, кўзга кўринмас бир нарса ҳамон елкамизда оғирлашиб бораверади. Бу — масъулият.
Тушундимки: ҳар ким ўз вақтида масъулиятни елкасига олса, ҳаётда елкаси тик, юзи ёруғ бўлади. Ким ундан қочса — эртага ўша юкни яқинларидан бири кўтаришга мажбур бўлади…
🪶 Ҳар босқичнинг ўз масъулияти бор:
• Эмаклаб юрганингда — туришинг масъулият.
• Боғчага борганингда — ўзингни эплаб қорнингни тўйдиришинг масъулият.
• Мактабга кирганда — ўқишинг, ўрганишинг, тинглашинг масъулият.
• Ўқишга кирганингда — ўзингни йўқотмаслик ва йўлингни топишинг масъулият.
• Ўқишни битиргач — яхши жойдан иш жой топиш масъулият.
• Пул ишлаб топганингда — уни ҳалол топиш ва уни тенг тақсимот қилиш масъулият.
• Оила қурганингда — турмуш ўртоғингни, фарзандларингни ҳимоя қилиш масъулият.
• Фарзандли бўлганингда — уларга ҳалол егизиш ва тўғри тарбия бериш масъулият.
• Ота-онанг тириклигида— уларга яхшилик қилиш, хизматларини қилиб, дуоларини олиш масъулият.
• Дўст топганингда — яхши ёмон кунида бирга бўлиш масъулият.
• Отанг вафот этганда — ука ва сингилларга ота бўлиш масъулият.
• Қабрга кирганингда — қилган амалларинг учун жавоб бериш масъулият.
• Охиратда эса — чин умматлигингни амал дафтарингдан кўрсатишинг масъулият.
Шундай экан, ҳар бир юкни вақтида, ихлос билан елкага олиш керак. Чунки яхши ҳаёт — ўз вақтида бажарилган масъулиятлар жамланмасидир.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1008