Telegram Group & Telegram Channel
Марказий банк мустақиллиги ва даромадлар тенгсизлиги

10та макроиқтисодчидан сўрасанг 11таси қўшиладиган бир ғоя бор – Марказий банк ўз фаолиятида ҳукуматдан мустақил бўлиши керак. Хақиқатда сўнгги йилларда бутун дунё амалиётида Марказий банкларга инфляция бўйича қўйилган мақсадга эришиш учун мустақиллик берилиши умумий трендга айланди. Ва бу иш макроиқтисодиёт фанида эришилган энг катта амалий ютуқлардан бири сифатида қараб келинади.

Мазкур жараён билан параллель равишда эса сўннги 40 йилда кўплаб ривожланган давлатларда даромадлар тенгсизлиги ҳам кучайди. Аҳолининг маълум бир кичик қатлами эгалик қиладиган даромад (бойлик) улуши катталашиб кетди. Тенгсизлик масаласи, айниқча, француз иқтисодчиси Томас Пикеттининг “Capital in the Twenty-First Century” китоби инглиз тилига таржима қилингандан сўнг иқтисодиётнинг бош мавзусига айланди қолди. Унинг сабаблари, келтириб чиқарувчи омиллари ва оқибатлари бугун авторитет иқтисодчиларнинг диққат эътиборида.

Энди бу баҳсга Жаҳон банки иқтисодчилари ҳам қўшилмоқда. Бу қўшилиш кўплаб мақроиқтисодчиларни устидан муздек сув қуйгандай бўлса ажабмас. Сабаби Жаҳон банки иқтисодчиларининг сўнгги тадқиқотида ёзилишича - Марказий банк мустақиллиги мамлакатда (даромадлар/бойлик буйича) тенгсизликни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин экан.

Бу дастлаб ғайритабиий гипотезадек туюлиши мумкин. Чунки макроиқтисодиёт бўйича исталган китобни очиб қарасангиз монетар сиёсат узоқ муддатда нейтрал ҳисобланади - иқтисодий ўсиш, даромадлар тақсимоти каби реал ўзгарувчиларга таъсир кўрсатмайди.

Бу тадқиқотда ҳам шу ҳолатга урғу берилган ҳолда Марказий банк мустақиллиги тенгсизликни тўғридан- тўғри келтириб чиқаради деб иддао қилинмайди. Балки, муаллифлар фикрича, мазкур боғлиқлик Марказий банк мустақиллигининг натижасида пайдо бўлувчи сиёсатларнинг ҳосиласидир. Бошқача айтганда, Марказий банк мустақиллигинининг «побочный эффекти» тенгсизликни келтириб чиқаради.

Соддароқ тушунтирганда Марказий банк мустақиллиги шароитида давлатнинг монетар ва фискаль сиёсат юритиш имкониятлари чегараланди. Бироқ бу хукуматни бошқа алтернатив – микроиқтисодий чоралар кўришга ундайди. Булар қандай чоралар? Тадқиқот муаллифлари учта сиёсатга урғу беради :
- банк-молия тизимининг либераллаштирилиши ва кредитлаш жараёнининг кучайиши;
- мехнат бозорининг ислох этилиши;
- ижтимоий химоя тизимининг сустлашиши.

Айнан шу 3 та сиёсат охир-окибатда даромадлар тенгсизлигини келтириб чиқариши, уни кучайтириши мумкин.

Авторлар Марказий банк мустакиллигини таъминлашга қаратилган институтционал ўзгаришдан мақсад қанчалик эзгу бўлмасин, у тенгсизликдек кучли ижтимоий муаммони пайдо бўлиши, уни кучайишига хисса қўшиши мумкин деб хулоса қилади. Ўзбекистонда хам Марказий банк мустакиллигини таъминлаш йўлида бундай акс таъсирларни эътибордан қочириш керак эмас. Хар холда тенгсизлик яхши феномен эмас.

@macrobs

tg-me.com/macrobs/88
Create:
Last Update:

BY MacroBS

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/88

View MORE
Open in Telegram

MacroBS Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

If riding a bucking bronco is your idea of fun, you’re going to love what the stock market has in store. Consider this past week’s ride a preview.The week’s action didn’t look like much, if you didn’t know better. The Dow Jones Industrial Average rose 213.12 points or 0.6%, while the S&P 500 advanced 0.5%, and the Nasdaq Composite ended little changed.

Mr. Durov launched Telegram in late 2013 with his brother, Nikolai, just months before he was pushed out of VK, the Russian social-media platform he founded. Mr. Durov pitched his new app—funded with the proceeds from the VK sale—less as a business than as a way for people to send messages while avoiding government surveillance and censorship.

MacroBS from it

Telegram MacroBS
FROM USA