Telegram Group & Telegram Channel
Пандемия ҳам, иқтисодий пасайиш ҳам давом этади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишида -2% пасайиш бўлишини кутмоқда. Айтиш керакки, бу прогноз шу пайтга қадар Халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича берилган прогнозлар ичида энг пессимистидир.

Бунинг асосий сабаби сифатида ташқи факторлар – экспорт, мигрантлар пул ўтказмаларидаги пасайиш келтирилган. Аммо, ҳисоботда нима учун бундай кескин пасайиш кутилаётганлиги батафсилроқ ёритилмаган.

Шу билан бирга, ЕТТБ мазкур ўзгаришлар бўйича умумий ҳисобот ҳам чоп этган ва унда бир қатор қизиқ статистик таққослашларни кўриш мумкин. Хусусан, ЕТТБ худудига кирувчи 37 давлат ичида товарлар экспорти энг кўп қисқарган 3 та давлат қаторида Ўзбекистонни кўриш мумкин. Бу асосан нефт ва нефт маҳсулотлари ва пахта толаси экспортининг пасайиши ҳисобига юз бермоқда. Энг сўнгги статистик маълумотларга кўра, товарлар экспорти август ойида олтин экспортининг кўпайиши ҳисобига ўтган йил ҳолатига тенглашган. Экспортнинг бошқа позицияларида эса камайиш сурати ўзгармаган ва йил охиригача бирор ижобий ўзгаришни кутмаса ҳам бўлади.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти ташқи факторлар ўзгаришига ўта сезилувчан. Қўшимча қилиб айтиш мумкинки, бу ҳолатни ёмонлаштирувчи яна бир факт бор: ташқи секторимиз иқтисодиёти жуда ҳам заиф ва шокларга мойил бўлган давлатлар - Россия, Қозоғистон, Туркияга боғлиқ. Инқироз яна бир бор кўрсатяптики, бой давлат бўлиш учун, шоклар енгилроқ ўтиши учун бой мамлакатлар билан савдо-сотиқ қилиш керак. Бой давлатлар истеъмол қиладиган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш керак. Акс ҳолда кўп такрорланувчи глобал инқироз цикллари юзимизга "тарсакини" ҳар сафар бошқаларга нисбатан қаттиқроқ тушириб кетаверади.

Яна бир ҳолат – кичик бизнес вакиллари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, давлат томонидан кичик бизнесни қўллаб қувватлаш масаласида ҳам охирги поғоналардамиз. Инқирозга қарши курашиш бўйича ажратилаётган маблағлар миқдори ЯИМга нисбатан салкам 2%га етсада, корхоналарга ажратилган ёрдамлар асосан сиз билан биз учун қадрли бўлган давлат корхоналарига насиб этган. Шу кунга қадар Антикризис фондан корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 2,16 трлн сўмнинг 80-90%и юқоридаги корхоналарга йўналтирилган. Шунинг учун мана шу ёрдам турини – корхоналарга эмас, балки давлат корхоналарига берилган ёрдам деб ўқисак тўғрироқ бўлади.

Иқтисодий ўсиш бўйича прогнозга келсак, турли ташкилотлар берган прогнозлар ўртасидаги фарқлардан келиб чиқиб шуни айтиш керакки, бу рақамларда ҳалигача катта ноаниқликлар мавжуд. Менимча, ҳозирги ҳолатда энг аниқ прогноз – йилнинг охирги кунига қилинган прогноз бўлиб чиқса керак.

@macrobs

tg-me.com/macrobs/80
Create:
Last Update:

BY MacroBS

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/80

View MORE
Open in Telegram

MacroBS Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Why Telegram?

Telegram has no known backdoors and, even though it is come in for criticism for using proprietary encryption methods instead of open-source ones, those have yet to be compromised. While no messaging app can guarantee a 100% impermeable defense against determined attackers, Telegram is vulnerabilities are few and either theoretical or based on spoof files fooling users into actively enabling an attack.

To pay the bills, Mr. Durov is issuing investors $1 billion to $1.5 billion of company debt, with the promise of discounted equity if the company eventually goes public, the people briefed on the plans said. He has also announced plans to start selling ads in public Telegram channels as soon as later this year, as well as offering other premium services for businesses and users.

MacroBS from nl

Telegram MacroBS
FROM USA