Telegram Group & Telegram Channel
Келганни йўқлайвериб, келтирганни унутиб қўйманг!

Ёшлигимизда, дадамлар кўчадагилар билан бирор жойга борсалар, нима есалар, бизга ҳам албатта олиб келардилар. Бу орада акамлар ҳам ишга жойлашдилар. Улар ҳам дадамнинг ёнларига кириб, у кишининг одатларини давом эттирдилар. Кейинчалик уйландилар. Кўчадан бирор нарса олиб келишса, ҳаммамизга етадиган қилиб олиб келишарди. Мен ана шундай муҳитда катта бўлдим.

Вақти келиб мен ҳам пул топа бошладим. Бу одатни мен ҳам давом эттирдим, ҳатто дадам ва акамларга ёрдамчи бўла бошладим. Йиллар ўтиб мен ҳам уйландим. Оиламизда ким нима емоқчи бўлса, айтарди. Шароитга қараб — ўша куни ёки бир-икки кундан кейин бўлса ҳам, ҳаммага етадиган қилиб олиб келишга ҳаракат қилардим.

Кейин ҳамкасблар, синфдошлар, кўчадаги танишларим ҳам оила қура бошладилар. Ўтиришлардан кейин кўпчилиги: бир дона лаваш, бошқаси икки дона кабоб олиб кетишларига кўзим тушарди. “Керакдирда,” деб индамай юраверардим.

Бундай ҳолатлар кўпайгач, яқинларимдан сўрадим: “Ким учун олаяпсан?”
— Бири хотиним лавашни яхши кўради деса,
— Ўғлим кабобни яхши кўради, — деди бошқаси.
— Қизим палон сувни яхши кўради, — деди яна бири.

Шунда сўрадим:
— Ҳой биродар, уйга кирганингда бу нарсани қандай олиб кирасан?
— Қўлимда кўтариб, — деди бири.
— Чўнтагимга солиб, — деди иккинчиси.

Ажабланиб айтдим:
— Агар отанг ё онанг кўриб қолса, хижолат бўлмайсанми?

— Йўқ, нимадир сўрасалар уларга ҳам олиб келаман, — дейишди.

Мен сўрадим:
— Уларга ҳам шундай қилиб, ўзларига яраша қилиб, яшириб олиб келасанми?
— Ҳа, деди.

Мен айтдим:
Албатта, матнингиздаги имловий ва услубий хатоларни тўғрилаб бердим. Қуйидаги шаклида оқил ва равон ифода этилган:

— Ҳой дўстим, бу одат тўғри эмас. Нима олсанг, ҳаммага етадиган қилиб ол. Аёлинг ва фарзандларинг нафси хоҳлаган нарсани бемалол айта олади. Аммо ота-онанг ҳар доим сен учун қайғуради. “Болам пулни қийналиб топяпти”, деб улар ҳеч қачон истакларини очиқ айта олмайди. Оқил фарзанд эса уларнинг истакларини ўзи англаб етади ва улар айтмасдан туриб, хоҳлаган нарсаларини олиб келади.

У эса:
— Ҳаммада ҳам сендагидай шароит йўқ, — деди.

Индамадим. Мен 2 миллион сўм ишлаб юрган пайтларимда ҳам, агар кимдир нимадир айтса, пулим етмаса, олиб бормаганман. Кутганман. Ҳаммага етарли бўлса, кейин олиб борганман.

Албатта, ота-она бирор нарса айтсалар, пул кам бўлса, ўзларига яраша олиб келиш мумкин. Лекин невараси ёнида туриб, “мен ҳам ейман” деб кўзи ёшланиб қараб турса, шу пайтда ота-онанинг томоғидан нарса ўтадими?

Эй, чўнтагингга яшириб нарса олиб кираётган биродар, ўйлаб кўр: агар шуни отанг ё онанг кўриб қолса ёки эртасига қоғози чиқиб қолса, уларнинг дилидан нима ўтади?

Майли, ҳар куни айтган нарсасини олиб бер, демайман. Керак бўлса, ойда бир марта олиб кел. Лекин олиб келганинг ҳаммага етадиган бўлсин. Агар бу гапларни ўқиб, ичингда “менда шароит бошқача” деб ўзингни оқлаяпсанми — майли, давом эт. Лекин эртага фарзандинг бир жойига нарса яшириб, уйга олиб кираётганини кўрсанг, фарзандингни айблама.

Бир луқма бўлса ҳам, бўлишиб еган оилада муҳаббат бўлади, меҳр бўлади. Шуни кўриб улғайган фарзандлар ҳам эртага бир-бирига нарса улашадиган, оқибатли инсонлар бўлиб етишади.

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob

tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1027
Create:
Last Update:

BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283

Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1027

View MORE
Open in Telegram

telegram Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Unlimited members in Telegram group now

Telegram has made it easier for its users to communicate, as it has introduced a feature that allows more than 200,000 users in a group chat. However, if the users in a group chat move past 200,000, it changes into "Broadcast Group", but the feature comes with a restriction. Groups with close to 200k members can be converted to a Broadcast Group that allows unlimited members. Only admins can post in Broadcast Groups, but everyone can read along and participate in group Voice Chats," Telegram added.

Launched in 2013, Telegram allows users to broadcast messages to a following via “channels”, or create public and private groups that are simple for others to access. Users can also send and receive large data files, including text and zip files, directly via the app.The platform said it has more than 500m active users, and topped 1bn downloads in August, according to data from SensorTower.telegram from sa

Telegram Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
FROM USA