tg-me.com/ibratdir_dunyom/7283
Last Update:
Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё..
Ҳаётда деярли ҳар куни ушбу ҳикматнинг исботини кӯрамиз. Инсон воқеани қандай қабул қилгиси келса, шундай қабул қилади, аслида воқеа бошқача бӯлса ҳам.
Дунёдан хафа, ёки ӯзи хафа бӯлгиси келиб турган кишига 'Ассалому алайкум', десангиз ҳам хафа бӯлишга сабаб топади, салом оҳангидан, қӯлни қандай узатилганидан, кӯз қарашидан, хуллас, бир нарсани баҳона қилиб саломдан ҳам хафа бӯлиб олиш мумкин.
Аксинча, кӯнглида кири йӯқ инсонга ӯзингиз билмаган ҳолда қӯполроқ гапириб қӯйсангиз, у ӯша ҳолатни ҳам ҳазилга буриб, вазиятни ӯнглаб, сизни ҳам ноқулай вазиятдан чиқариб кетиши мумкин.
Психологик тарафлама кӯп синалган ва гувоҳи бӯлганимиз шундай ҳолат бор: бирор инсон ҳақида ӯзингизга қандай хулоса ясаб олган бӯлсангиз, унинг гапи, хатти-ҳаракати гуёки сизнинг хулосангизни исботлаётгандай бӯлаверади.
Бировдан бӯлар бӯлмасга хафа бӯлиб олавермаслик учун, энг аввало ӯзингизни ислоҳ қилинг, ичингиздаги кирни йӯқотинг, одамларни яхши тарафдан кӯришни одат қилинг, бировлар ҳақида минғир-синғир, ғингшиш оҳангида гапиришни йиғиштиринг, шунда ҳаётни гӯзаллигини ҳис қиласиз, хурсандчилик учун сабаб кӯплигини ҳис қиласиз.
Бирорта гап эшитганда "бу шу гапи билан нима демоқчи бӯлди", деб, гапни айтган одамни ҳаёлига ҳам келмаган маънони чиқариб олиб, "дазмолингни бир жойингга тиқ" қабилида ҳафа бӯлиб олишлар ақлли кишиларга ярашадиган иш эмас.
Олдингиздаги ярми сув билан тӯлдирилган стаканни кӯрганда, ярми бӯш стаканни эмас, ярим стакан сувни кӯринг.
Ибрат излаганга — ибратдир дунё