tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1006
Last Update:
Имтихон – 2-қисм
Иккинчи топшириш куни келди. Имтиҳонга кириб чиққан талабаларнинг кўпчилиги “учта саволдан биттасини билсанг ҳам ўтказяпти,” дейишди.
Кирдим. Билетдаги учта саволни ҳам яхшилаб ўқидим. Лекин ҳеч бирини билмадим. Ўқитувчи менга қараб:
— “Сени олдин ҳам кўп кўрганман. Устозларни кўнглига йўл топишни жуда яхши биласан. Битта дорини сўрайман, ўшани рецептини ёзиб берсанг, ўтказиб юбораман. Аналгинни рецептини тўлиқ дозаси билан ёз, ўтказаман,” — деди.
Қўлим қалтиради, ҳатто “Аналгин” сўзини фармакологик тўғри ёза олмадим.
— “Бўлмади, ука,” — деб чиқариб юборди.
Кейин билишимча, 72 та талаба ичида 17 киши йиқилган. Танишимга яна қўнғироқ қилдим.
— “Ука, назорат қаттиқ экан. Ишинг ҳал бўлмади. Ўқитувчи пулингни ярмини қайтарди. Келиб олиб кет,” — деди.
Бироқ ҳақиқат бошқача эди. У йигит кўплаб талабалардан пул олиб, тасодифан ўтганларга “мен ўтказдим,” дер, йиқилганларга эса “пулингнинг ярмини қайтардим, қолгани ўқитувчида қолди” деб ўзини оқлаб кетар экан.
Энди олдимизда фақат бир марта қайта топшириш имконияти қолганди. Ўтмасам, курсда қоламан. Бу орада янги йил ҳам яқинлашиб қолди. Янги йил арафасида 12 кунга уйга жавоб беришди. Уйга қайтдим, лекин бошимни кўтара олмасдим. Онамнинг пенсия пули билан ҳам ўтолмаганим учун виждоним ўрталарди. Энди ўқимасликдан бошқа чорам қолмади. Уйга келганимдан кейин эртасига ўрнимдан турдимда фармакологиядан китоб, материаллар, рецептларни китобча қилиб чиқариб олдим. Шу пайт курсдошимдан телефон бўлиб қолди… Давоми бор!
👉 1-қисм
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1006