tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1021
Last Update:
Вақтида қайтган яхшилик…
Бундан бир неча йил олдин бир қариндош акамнинг ишлари бироз орқага кетиб қолган эди. Атрофларидаги кўп танишлар сараланиб, ким ҳақиқий, ким ҳақиқий эмаслиги аён бўлди. Ўша вақтда мен ҳам қўлимдан келганча ёрдам беришга, илиқ сўзлар билан далда бўлишга ва ёнида туришга ҳаракат қилдим.
Кеча Телеграм орқали у киши менга ёзиб: “Бир маслаҳатлашадиган иш бор, кўришиб олайлик,” дедилар. Уйга кеч борганим учун бугун учрашдик. У киши: “Ука, 5 миллион сўм керак бўлиб қолди,” дедилар. Мен эса: “Ака, кўряпсиз, янги иш бошладик, бор пул ўша ерга сарфланяпти. Агар жуда зарур бўлса, топиб бераман. Акс ҳолда, бошқа жойдан ҳаракат қилиб туринг,” дедим.
Шунда у киши чўнтакларидан 5 миллион сўм чиқариб: “Олиб қўй,” дедилар. Ҳайрон бўлиб: “Бу пул нима учун?” деб сўрадим. У киши жавоб бердилар:
— Ука, ўша вақтда сен қўлингдан келганча ёрдам бердинг. Мен ўшанда ўзимга вада бергандим: ишларим жойига тушса, қўлимдан келганича сенга қайтараман, деб. Кўп бўлмаса ҳам, кўпдай қабул қиласан. Раҳмат, ука, керак пайтда ёнимда туриб бердинг.
Аллоҳнинг ҳикмати бу — кеча янги бошлаган ишимиз учун пул топишим керак деб ўйлаб юргандим. Бу пул муаммони катта қисмини ҳал қилмаган бўлса-да, анча енгиллаштирди.
Дадам доим айтардилар:
“Ўғлим, яхшиликни қилиб кетавер, қайтишини кутма. Вақти-соати келганда, ўша инсон орқали бўлмаса ҳам, Аллоҳ бошқа инсонлар орқали қайтариб беради.”
Кўп ҳолатларда яхшилик қилган одамларимдан пант еймай. Лекин бугунги қариндош акамдек инсонлар — яхшилик қадрини унутадиганлар орасида уни унутмайдиганлар ҳам борлигини эслатиб қўйди.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1021