tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1022
Last Update:
Ўткир Ҳошимов китобларидан бирида шундай гап бор:
— «Менинг ўғлим шунақа уддабуронки, тегирмонга тушса, бутун чиқади!»
— «Меники тегирмонга тушса, бир қоп ун орқалаб чиқади!»
Бу ҳазил туюлиши мумкин, аммо ортида оғир ва дахшатли ҳақиқат яширинган. Афсуски, бу ҳазил ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурди.
Энг катта муаммо — уддабуронликни ҳалоллик билан эмас, топадиган пули билан ўлчашимизда!
Бола уйга пул кўтариб келса,
— “Ҳалол меҳнат қилиб олиб келдингми?” ёки “Олган одамнинг розилигини олдингми?” деб сўрамаймиз. Пулни оламиз, сейфга соламиз, хурсанд бўламиз, ҳатто фахрланамиз.
Лекин бу пул қаердан келяпти?
— Ҳалол меҳнатданми?
— Ё қимор ўйнашданми?
— Пораданми?
— Ё ҳаром савдоданми?
— Ё ўзганинг ризқини ўғирлаганми?
“Менинг болам уддабурон!” деган ҳар бир ота-она, илтимос, боласининг уддабуронлиги қанча одамга фойда ёки зарар етказганини ўйлаб кўрсин!
Кун келади, бу “уддабурон” болаларимиз ўзининг муваффақияти билан бирга савобини ҳам, гуноҳини ҳам олиб келишади. Савобини олиб келсаку, ютиб кетдиз, афсуски гуноҳини олиб келса, нарги дунё уёқда турсин — бу дунёда бошингизни кўтара олмай қоласиз.
Фарзандини қаердан пул топаётганини сўрамасдан, шунчаки унинг “уддабурон”лигини мақтаб, пешонасидан ўпиб, топган пулини сейфга қўяётган ота-оналар: бу тарбия эмас, бу — нафсибатликдир.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/1022