tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/963
Last Update:
Одатда китоб ўқишни унча хушламайман. Лекин бу яхши одат эмаслигини ҳисобга олиб, ўзимни мажбурлаб бўлса-да, ўқишни бошлайман. Китобни ўқиганим сари қизиқиб, ўша китоб тугамагунча бошқа нарсаларга эътибор ҳам қаратмайман. Лекин тугатган китобим ва янги бошлайдиган китобим орасида анча вақт ўтиб кетиб қолади. 4–5 кун олдин бу масалага ҳам ечим топдим.
Ютубда одатда қўшиқлар ва ҳикоялар эшитиб юрардим. Бир куни онлайн китоб — яъни “Молхона” асари чиқиб қолди. Бу асарни роса ўқиб, ярмида қолиб кетаверардим. Қайсидир маънода, ҳайвонлар орқали сиёсий воқеликни кўрсатувчи китоб эди. Мен эса сиёсатга умуман қизиқмайман. Лекин шу асарни онлайн эшитиб, охиригача тинглаб чиқдим. Таъсири ўқигандагидек кучли бўлмаса-да, кино қилиб кўрганга нисбатан эффекти яхшироқ бўлди.
Агар сиз ҳам китоб ўқишга қийналсангиз, онлайн китобларни эшитишни бошланг. Китобни эшитиб, кейингига ўтаверганингиз сари, ўқишга бўлган қизиқиш ва энергия ҳам ортиб боради. Одам табиати ҳар хил — кимдир ўқиб яхшироқ ўзлаштиради, кимдир бўлса эшитиб. Энг муҳими — ўқиш ёки эшитиш эмас, балки ўша китобдан, ҳеч бўлмаса, битта фойдали нарсани олиш ва уни ҳаётга татбиқ қилишдир.
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283
Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/963