Telegram Group Search
Мен рингда Америка учун жанг қилдим ва Америка учун олтин медални олдим. Ўша куни ресторанга кириб, буни нишонлашни истадим, аммо америкаликлар мени ресторандан қувиб чиқаришди. “Қора танлисан”, деб менга овқат беришмади. Алам билан соҳилда кезар эканман, Америка учун олган олтин медални дарёга улоқтирдим.

Масжидга келиб қолдим ва у ерда оқ танли билан қора танли бир сафда ўтирганини, бир-бири билан оға-инидек суҳбатлашишаётганини, бирга намоз ўқиб, кейин бир-бирини бағрига босаётганини кўрдим. Мен Исломни қабул қилишимни айтдим. Имом менга шаҳодат калимасини ўргатди.

Мен чемпионлик шоҳсупасида туриб, йиғламагандим, ҳозир йиғладим. Чемпионлигимдан кўра ҳозир буюкроқ мартабада турганимни ҳис қилиб, йиғладим…

©️Муҳаммад Али

@Abduqahhorov_Abduvahob
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Италиялик тарихчи Карло Чиполла ўзининг “Аҳмоқлик қоидалари”да шундай дейди:

“Аҳмоқ инсон — бу ўзгага зарар келтириб, ўзига ҳам фойда келтирмайдиган одамдир.”

P.S. Атрофимизни мана шундай аҳмоқлардан тозалаб туришимиз керак. Чунки аҳмоқ одамгина ўзини доимо ҳақман деб ўйлайди.

Чунки нима иш бўлмасин, барибир улар ҳақ бўлиб чиқаверади…

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
"Мен эплолмайман" деган нарсаларимиз ҳақида яхшилаб ўйлашимиз керак. Ҳақиқатдан ҳам қилолмаймизми ёки бажарариладиган даражада жиддий қарамаймизми?

- Ваҳли уйғонолмайман деб, меҳмон келадиган куни ваҳли уйғонолсак;
- Фарзандим билан ўйнашга вақтим йўқ, деб, ижтимоий тармоқларда соатларча вақт сарфласак;
- Емасдан туролмайман, деб, Рамазонда бир ой емасдан бемалол туролсак;
- Китоб ўқисам уйқум келади, дея, шов-шув хабарларини диққат билан ўқисак;
- Ўзим учун ҳеч вақт ажратолмайман деб, ўзимиздан бошқа ҳаммага вақт тополсак;
- Қилолмаймиз эмас, бажаришга етарлича жиддий қарамаймиз...

Тафаккур қилинг!

@Abduqahhorov_Abduvahob
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорж Оруэллнинг “Молхона” асарида шундай ибора бор:

“Пайсал думни Худо менга пашшаларни ҳайдаш учун берган. Менга қолса, на дум, на пашша бўлмаса яхши эди.”

Бу ерда персонаж шунчаки пашшалардан халос бўлишни хоҳламайди — балки унга қарши курашишга мажбур қилувчи девона танаси — думдан ҳам воз кечишни истайди. Бу — инсоннинг хавфсизлик ва эркинлик ўртасидаги мураккаб зиддиятини ифода этади.

P.S. Баъзан менда ҳам шундай ҳолат бўлиб қолади. Одатда ҳамма ишлар жойида бўлади, лекин на ишни қилишни, на ишга ундаётган омилларни қабул қилишни истамайман. Ҳаммасидан кечгим келади.

Лекин биламанки, бу ҳолат — инсонийликдан йироқлашиш. Аллоҳ таоло ўзининг каломида «Албатта, Биз инсонни имтиҳон қилиб, унга тўғри йўлни кўрсатдик. У ёки шукр қилур, ёки кофир бўлур».
— (Инсон сураси, 3-оят)
Бундай пайтда инсон на синовни, на яратилишнинг ўзини қабул қилади, ва бу — хатарли нуқта.

Қисқаси, яшаш учун курашиш керак.
Просто ётиш, беғам ҳаёт кечириш — бу асл инсонийликка ҳос ҳислат эмас!

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob
Инсон одатда энг оғир зарбани айнан яхшилик қилганларидан олади. Бу ҳолат кўпчиликка тушунарсиз туюлади — нонкўрлик, бевафолик деб ўйлашади. Аммо аслида бу — синовдир: амалингни Аллоҳ розилиги учун қилдингми ёки бандадан миннатдорлик кутдингми — шуни англатиш учун юборилган бир ибратдир.

Агар яхшилигинг эвазига азиятга учрасанг, билиб қўй: эҳтимол, Аллоҳ сенинг амалингни қабул қилгандир. Чунки у қабулнинг баъзи аломатлари шунга ўхшаш синовлар орқали намоён бўлади.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Суратдаги ёши улуғ инсон қирқ йилдан буён азондан олдин масжидга қатнайди. У қишлоқлардан бирида уйида ёлғиз яшайди. Қария отахон ёлғиз яшаганлиги учун, тасодифан уйида вафот этса, уни ҳеч ким билмай қолишидан қўрқарди. Шу сабабли инсонларга: “Агар икки вақт намозга келмасам, демак мен уйимда вафот этган бўламан”, дея васият қиларди. Отахон жума куни уйида ғусл қилди, истиғфор айтди. Қўшниларига жума намозига кетаётганини айтди ва йўлга чиқди. Аллоҳнинг фазли билан отахон жума намозида, масжидда, барчанинг кўз ўнгида вафот этди.

Аллоҳнинг фазли, карами ва раҳмати мана шундай бўлади.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
“Менинг энг катта ютуғим —
ота-онам болалигимданоқ мени қўшнининг ўғлига таққосламаганликларида. Шунинг учун ҳам, ҳеч ким қилмаган ишлардан бирини қилдим ва муваффақиятга эришдим. Чунки мен ҳеч кимга ўхшашга ҳаракат қилмадим.”


👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:

— Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин?
Жавоб бердилар:
— Уларга берасану олмайсан. Сенга озор беришса, чидайсан аммо сен уларга озор бермайсан. Ишлари тушиб келса, йўқ демай бажариб берасан, лекин уларга ҳеч хизмат айтмайсан.

Ҳалиги киши — ҳазрат, ахир бу жуда ҳам қийин-ку? — деган эди,
— Кошки эди шундай қилиб ҳам улардан қутила олсанг! — дедилар, имоми Аҳмад раҳимаҳуллоҳ.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Яқин дўстимнинг вафотидан сўнг, онкологик касаллик билан оғриганларга Аллоҳ қодир қилганича ёрдам беришни ўзим учун вазифа деб қабул қилдим. Шу орада ёрдам бераётган беморларимдан бирига, дориларига пули етишмаганда, мунтазам ёрдам қилиб турар эдим.

Бир ҳафта олдин тонгда уйғониб қарасам, ўша инсондан жума табриги, ортидан бироз мақтов, кейин эса одатдагидан кўпроқ миқдорда пул сўралган ва карта рақами кўрсатилган СМС келибди. Мен бундай услубни хушламайман. Жавоб ёзмаганимдан сўнг, Телеграмдан яна мақтов сўзлар, ортидан карта рақами ва сўралаётган пул миқдори ёзилган хабар келди.

Кейин у кишига қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳволларини сўраганимдан сўнг шундай дедим:

— Ака, одатда пул керак бўлса, телефон қилиб, вазиятни тушунтириб, кейин етишмаётганини сўрар эдингиз. Бугун эса тўғридан-тўғри карта рақами ва одатдагидан кўпроқ пул сўрабсиз. Тинчликми? Бу сафар нега бунча кўп пул керак бўлди?

Шунда у киши:

— Ўзимнинг пулимни ишлатиб юборгандим. Дориларим йўлга чиқибди, шуни олишим керак, — дедилар.

Мен сўрадим:

— Қўлингизда пул бўлмаса, нимага ишониб дориларни йўлга чиқишига рухсат бердингиз?

— Ука пулим бор эди. Шу орада уйда уста ишлатгандим. Уйни обой қилдим, зинага решотка ўрнатдим, — дедилар.

— Ҳа-а… — дедимда, айтилган сумманинг ярмидан кўпроғини ташлаб бердим.

P.S.: Кеча ёзган постимда “яхшилик қилганлар билан синалиш” ҳақида ёзишимга сабаб бўлган воқеалардан бири мана шу эди. Мен одамларга, бир кун бўлса ҳам кўпроқ яшашлари учун, қўлимдан келганича ёрдам беришни ният қилгандим. Лекин бу воқеадан сўнг бироз ўйланиб қолдим.

Ахир, уйни таъмирлаш шунчалик зарурмиди? Обойсиз, оддий эмульсия суртилган уйда ҳам яшаш мумкин-ку! Шунда тушундим: ёрдамда ҳам меъёр бўлиши керак экан. Ёрдам узлуксиз бўлаверса, одам ўз масъулиятини унутади, айрим вазифаларини бошқалар елкасига юклаб қўяди.

Шу сабаб бу сафар пулнинг ярмидан кўпроғини бердим. Қолганини бошқалардан сўрашсин, озроқ ҳаракат қилишсин. Шунда, балки, бировдан пул олиш осон эмаслигини билишар. Балки кейинги сафар дорини йўлга чиқаришдан ёки уйни таъмирлатишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўришар. Ахир бизда ҳам доим вазият бир хил бўлмайди. Қора қозон баъзида гўшт билан қайнаса, баъзида қуруқ қайнайди-ку ахир.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Бир одам доим жамоат намози учун масжидга борар эди. Аммо, кунларнинг бирида у жамоатга чиқмай қўйибди. Орадан бир икки ҳафта ўтгач масжид имоми ундан хабар олмоқчи бўлибди.

Ўша куни кун жуда совуқ бўлибди. Имом ҳалиги одамни уйида ёлғиз ёниб турган ўчоқ олдида ўтирганини кўрибди. У эса, имомнинг келганидан ҳайрон бўлса ҳам, ўрнидан туриб у билан саломлашибди ва уйига таклиф қилиб, ўчоқ олдида бирга ўтиришибди.

Имом унинг олдида сукут сақлаб, ҳеч нарса демабди. Иккаласи ҳам оғир сукунат ичра ўчоқдаги олов рақсини тамошо қилиб ўтирибди. Орадан бир неча вақт ўтгач имом ўчоқ қисқичини олиб зўр ёнаётган бир кўмир парчасини оловдан ажратиб, алоҳида жойга қўйибди. Сўнг, ўриндиққа суяниб, яна сукунатга берилибди.

Уй эгаси, алоҳида олиб қўйилган кўмир парчаси аста-секин сўнаётганини кўрибди, оз вақт ўтиб ўша олов парчапси умуман сўниб қолибди.

Уйга кирганидан бери бир оғиз сўз айтилмабди. Имом соатига қараб, кетиш вақти бўлганини билибди. У аста-секин ўрнидан турар экан, ўша сўниб қолган кўмир парчасини қайтадан олов ўртасига жойлаб қўйибди. Кўмир эса, бошқа ёнаётган кўмирлардан иссиқлик ва олов олиб қайта ёна бошлади...

Имом уйдан чиқиш учун эшик олдига келганида уй эгаси кўзларидаги ёшлари билан:
— Ташрифингиз учун ташаккур ва айниқса "оловли насиҳатингиз" учун миннатдорман. Эртадан бошлаб жамоат намозига қайта чиқишни бошлайман, — дебди.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Одатда китоб ўқишни унча хушламайман. Лекин бу яхши одат эмаслигини ҳисобга олиб, ўзимни мажбурлаб бўлса-да, ўқишни бошлайман. Китобни ўқиганим сари қизиқиб, ўша китоб тугамагунча бошқа нарсаларга эътибор ҳам қаратмайман. Лекин тугатган китобим ва янги бошлайдиган китобим орасида анча вақт ўтиб кетиб қолади. 4–5 кун олдин бу масалага ҳам ечим топдим.

Ютубда одатда қўшиқлар ва ҳикоялар эшитиб юрардим. Бир куни онлайн китоб — яъни “Молхона” асари чиқиб қолди. Бу асарни роса ўқиб, ярмида қолиб кетаверардим. Қайсидир маънода, ҳайвонлар орқали сиёсий воқеликни кўрсатувчи китоб эди. Мен эса сиёсатга умуман қизиқмайман. Лекин шу асарни онлайн эшитиб, охиригача тинглаб чиқдим. Таъсири ўқигандагидек кучли бўлмаса-да, кино қилиб кўрганга нисбатан эффекти яхшироқ бўлди.

Агар сиз ҳам китоб ўқишга қийналсангиз, онлайн китобларни эшитишни бошланг. Китобни эшитиб, кейингига ўтаверганингиз сари, ўқишга бўлган қизиқиш ва энергия ҳам ортиб боради. Одам табиати ҳар хил — кимдир ўқиб яхшироқ ўзлаштиради, кимдир бўлса эшитиб. Энг муҳими — ўқиш ёки эшитиш эмас, балки ўша китобдан, ҳеч бўлмаса, битта фойдали нарсани олиш ва уни ҳаётга татбиқ қилишдир.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Студентлик ҳаётим 1-қисм

Мен Тошкент тиббиёт академиясида даволаш факультетини тамомлаганман. Институтда ўқиб юрган пайтларим, тахминан 2-курсда эдим. Студентлар орасида тўйларда официантлик қилиш ётоқхонада модага айланган эди. Менда одатда пул муаммоси бўлмасди, лекин ёнимдаги студентлар таъсирида мен ҳам: “Бу ёшга етиб, уйдан пул олмаслигим керак”, деб қарор қилдим. Албатта, бу мени ҳаракатга ундаган тўғри қарор эди.

Ўша куни мен ҳам курсдошларга қўшилиб ишга чиқдим. Иш кечқурун соат 22:00 дан тушлик пайти 12:00 гача эди. Ўша куни катта тўй белгиланган бўлиб, 25 та официант ишлаши керак эди. Аммо ишчиларни чақирувчи одам бемасъулиятлиги туфайли фақат 14 та официант чақирилган экан.

Кечаси соат 2 гача салфеткаларни тайёрладик, идиш-товоқларни жойлаштирдик. Эрталаб соат 5 да туриб, дастурхон тузашни бошладик. Шу кун соат 05:00 дан 12:00 гача бўлган вақт — ҳаётимдаги энг оғир кунлардан бири бўлди.

Официантлар камлиги туфайли иш жуда қаттиқ бўлди, бундан ташқари тўй эгаси жуда кибрли ва қаттиққўл инсон эди, бу эса бизга янада кўпроқ босим берди. Тўй давомида бақир-чақир, тўйдан кейин эса қолиб кетган оддий қатиқ салатни ҳам бир идишга йиғиб машинасига юклашимизни талаб қиларди. Соат 12:00 да ишимни тугатганимдан сўнг қўлимга 40 минг сўм беришди. 2019-йил учун бу яхши пул эди.

Ётоқхонага қайтиб келганимда, ўз жойимга ётиб, ўзимга-ўзим ваъда бердим: энди қайта официантлик қилмайман. Оилам мен ҳаётда қийналмаслигим учун мени ўқитяпти, мен эса ўқишни ташлаб, ишлашга чиқяпман. Мен ўша кундан бошлаб тиббиётга алоқаси бўлмаган соҳалардан пул топишни ўзим учун тақиқладим.

Ўша куни кечгача дам олдим ва топган пулимнинг ҳаммасини олиб, кафега чиқдим. 3 та товуқ шашлик, 1 та қийма, ичишга эса кола айтдим. Студент учун бу энг яхши овқатланиш бўлса керак. Мен бу пулларни қадрламадим, “қийналиб топдим” демадим. Бу пуллар — бир кибрли инсон олдида бошимни эгиб, гап эшитиб, ўзимни ерга уриб топган пулим эди. Балки ҳаётимдаги энг қадрсиз пул шу бўлса керак.

Овқатланиб, ётоқхонага қайтдим. Қайтганимда хонада мени бугунги тўйга ишга чақириш учун икки нафар курсдошим ўтирарди…

Давоми бор)))

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Блогимда қайси ёшдагилар кўп билиб оламизми?
Anonymous Poll
4%
10-20 ёш
13%
20-30 ёш
26%
30-40 ёш
29%
40-50 ёш
18%
50-60 ёш
10%
60 ёшдан юқори
Студентлик ҳаётим 2-қисм

Овқатланиб, ётоқхонага қайтдим. Қайтганимда, хонада мени бугунги тўйга ишга чақириш учун икки нафар курсдошим ўтирарди.

— Бугун ишга чиқасизми? — дейишди.

Мен ўйламай туриб:
— Йўқ, — дедим.

— Нега? Қийинлик қилдими? — деб кулимсираб сўрашди.

— Йўқ, қийин эмас. Мен бу ерга ўқишга келгунча анча-мунча меҳнат қилмадим. Ота-онам ҳам озмунча қийналишмади. Энди эса арзимаган пул учун, бир мактаб боласи билан бир қаторда туриб, ўзимга ҳеч қандай алоқаси йўқ одамни қайтта йўқ гапларига чидашни тўғри деб ўйламайман, — дедим.

— Мен 40 минг сўм топмасам ҳам, 1000 сўм топай, лекин ўз соҳамдан, юзим ерга қарамасдан топаман.

Бу воқеадан кейин 4–5 кун ролтон еб юрдим. Чунки ишга қайта чиқмадим. Лекин уйдан пул сўрашни ҳам ўйламадим. Ич-ичимда бир овоз доим шивирларди: “Энди катта йигит бўлдинг, масъулиятни ўзинг кўтар”.

Иш йўқ, харажат эса бор. Шунинг учун кундалик харажатларни ярмига қисқартирдим. Бир жойда пул тежаб ётиш эса одамни руҳан чарчатар экан.

Орада ўқиш ҳам тугади. Уйга қайтдим. 3-курс бошланиши билан Тошкентга бориб, санитар бўлиб ишга кирмоқчи бўлдим. Бу ишга кирадиган бўлсангиз, аввал бир ой “кўзга кўриниб юриш”, яъни бепул ёрдам бериш шарт экан.

Кечалари санитарларга ёрдам беришга чиқишни бошладим. Бир куни қабулхонада ўтирсам, матиз келиб тўхтади. Ичидаги одам менга:

— Каляска билан кел, — деди.

Борсам, онахоннинг оёғи лат еган экан. Ўғли билан бирга каляскага ўтиргиздик. Ўғли:
— Мен шетда туриб тураман, санитар сизни рентгенга олиб киради, — деди.

Мен — 56 килолик боламан. Онахон эса 100 килодан оғир эдилар. Аранг ҳаракат қилиб, қаттиқ қийналиб, уни 2-қаватга — рентгенга олиб чиқдим. Оёғи синган экан. Пастда гипс қилдик, яна каляскага ўтиргизиб, машиналаригача олиб чиқдим.

Чиқсам — ўғли ухлаб ётибди. Уйғотдим. Онасини машинага ўтқаздик. Шунда онахон:

— Болам, сени ҳам қийнаб қўйдим, — деб, чўнтагимга 10 минг сўм солиб қўйдилар.

Шу тариқа, беэътибор ўғилнинг ўрнини қисман тўлдирдим. Она меҳри ичида, мени қадрлаганча берган ўша 10 минг сўм — тиббиётда топган илк пулим бўлди.

Бу пулни ишлатмадим. Телефоним ғилофига солиб қўйдим. Чунки бу пул официантлик қилиб топган пулимдан миллион марта қадрли эди.
Давоми бор


👉1-қисм 👉2-қисм 👉3-қисм

👉4-қисм 👉5-қисм 👉6-қисм

👉
7-қисм

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Официантлик қилиш — уят эмас.
Аммо инсон ўз қадр-қимматини билмайдиган жойда, фақат пул учун қолиб ишлаши — мана шу ҳақиқий уят.


Курсдошларимнинг юзларини ёпдим, чунки ўзларидан розилик олмаганман.

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Студентлик ҳаётим 3-қисм

Шундай қилиб, санитарликка ишга кириш жараёнида илк бор ўз соҳамда пул топиш бахтига муяссар бўлдим. Кечқурунги дежурлар давомида нафақат пол ювишни ўргандим, балки шифокорлардан ҳам анчагина тажриба ва билим олдим.

Иш бошлашимга саноқли кунлар қолганда, кутилмаган ва мен учун унутилмас воқеа содир бўлди. Навбатдаги дежуримда турган пайтим, қабулхонага ёши катта, маст ҳолдаги бир эркакни олиб келишди. Маълум бўлишича, уни машина туртиб кетган экан. Аҳволи оғир эмас, лекин тўйгунича ичиб, кайфи ўтиб қолгани аниқ эди. Биринчи ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилдик, аммо у қаршилик қилиб, сўкинишдан бошқа иш қилмади.

Врач жаҳл қилиб: «Ўзингизни босинг амаки!» деб қаттиқроқ охангда гапирди. Шу заҳоти эшик олдидан ўғли келиб, врачга бақириб у билан тортишиб кетди. Биз аралашгунча, врач ўзини ҳимоя қиламан деб йигитга икки мушт уриб, тинчлантириб қўйди.

Бироздан сўнг ўша йигит телефонда кимлар биландир гаплашиб, қабулхонадан чиқиб кетди. Орадан ўн дақиқа ўтмасдан, иккита машинани тўлдириб йигитлар келди. Мен ўша пайтда кўчада эдим — зудлик билан врачни огоҳлантирдим ва орқа эшикдан реанимация бўлимига яширдик.

Бу вақтда калтак еган йигит саккиз нафар танишини йиғиб, қабулхонада шовқин-сурон қилиб, ойнак ва стулларни синдирди. Телефон симини узиб ташлади, столларни ағдарди. «Врачингни топасанлар!» деб таҳдид қилди. Эшикда туриши керак бўлган қоровул эса аллақачон қаёққадир йўқолиб улгурганди.

Тахминан икки соатлардан сўнг, маст одам аста-секин ўзини англай бошлади. Бу орада ўғли ҳам тинчланди. Отахон вазиятни тушуниб етиб, ўғлини қилган иши учун 102 га қўнғироқ қилинса нима бўлишини англаб, ўғли билан суҳбатлашди. Нима учун ўша вақтда 102 га қўнғироқ қилинмагани ҳалигача менга тушунарсиз. Кейинроқ ўша йигит қайта кириб, қилган иши учун узр сўради, етказилган зарарни қоплашга тайёрлигини билдирди. Эрталабгача ҳамма нарса жойига тушди.

Шу пайт ўйлаб қолдим: агар мен врачни яширмаганимда, эҳтимол, уни реанимацияга яшириш учун эмас, врачни ўзига келтириш учун олиб чиқишимизга тўғри келарди. Шифокорни ҳимоя қилувчи қонун йўқ жойда қандай қилиб хотиржам ишлаш мумкин?

Қабулхонада турган врачни ҳар қандай одам ҳақорат қилиши, ҳатто уриши мумкин ва эвазига фақат жарима тўлайди ёки одатда 15 суткага қамалади. Агар кимдир унга пичоқ уриб, жонига қасд қилса-чи? Шунчаки қамалади? Шифокор эса ўлиб кетаверадими?

Шифокорнинг ҳуқуқлари етарли даражада ҳимоя қилинмаган. Нима учун ички ишлар ходимларига одамлар маст бўлса ҳам бўйсунади? Нимага ҳеч ким уларни урмайди? Чунки улар қонун билан яхшироқ ҳимояланган.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида шифокор (тиббиёт ходими)га нисбатан қўпол муомала, зўравонлик ёки қўл кўтариш жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин. Аммо бу масалада ички ишлар ходимларига нисбатан тажовузга қиёслаганда алоҳида модда белгиланмаган. Лекин амалдаги жиноят ва маъмурий кодекслар асосида баҳоланади.

Шифохона — асабий, стрессда бўладиган, кўп жанжал ва тушунмовчилик бўладиган маскан. Бундай жойда шифокор хавфсизлиги тўлиқ қонун билан ҳимояланмаса, қандай қилиб хотиржам ишлаш мумкин?

Ўша тонгда ҳаётимдаги энг хато ёки энг тўғри бўлган қарорлардан бирини қабул қилдим: ўзимга-ўзим санитарликка ишга кирмасликка ва биринчи ёрдам кўрсатиш пунктидан узоқлашишга қарор қилдим. Бу воқеадан сўнг қалбимда тиббиётга нисбатан совуқлик пайдо бўлди.

Орадан кўп ўтмай, пандемия сабаб ўқиш онлайнга ўтди. Карантин туфайли Фарғонага, қишлоғимга қайтдим. Шу билан “шифокорлик” деб аталган йўл маълум вақтга тугади ва мен учун бошқа бир касб ўз эшигини очди.
Давоми бор…

👉
1-қисм 👉2-қисм

👉
@Abduqahhorov_Abduvahob
Уинстон Черчиллнинг бир гапи бор:

«Ота-она фарзандига қилиши мумкин бўлган энг катта жабр — бу уни ҳашаматли ҳаётда ўстиришдир.»

Биздаги энг катта муаммо ҳам шунда. “Болам мен кўрган қийинчиликни кўрмасин”, деб, кўп нарсаларни бола сўрамасдан турибоқ олиб берамиз. Кейин эса бу бола катта бўлиб, ота-онасининг пенсиясини ҳам олиб турадиган бўлади. Нақадар нотўғри инвестиция!

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Студентлик ҳаётимда бўлган воқеаларни давом эттирайми?
Anonymous Poll
94%
Ҳа давом эттиринг
6%
⛔️ Йўқ етади
Жанубий Африкадаги Стелленбош университетига кириш эшиги олдида ёзув:

Хар қандай давлатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ масофага учувчи ракеталардан фойдаланиш шарт эмас, фақат таълим сифатини пасайтириш ва талабаларга имтихонларда кўчириш имконини бериш керак.

• Беморлар ана шундай шифокорлар қўлида ўлишади;
• Бинолар бундай мухандислар қўли билан вайрон бўлади;
• Бундай иқтисодчи ва хисобчиларнинг қўлидан пул йўқолади;
• Бундай адвокат ва судялар қўлида адолат йўқолади.

Таълимнинг қулаши — миллатнинг емирилишидир...

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
Студентлик ҳаётим – 4-қисм

Пандемия сабабли ўқишлар онлайн давом этди ва уйга қайтдик. Уч ойча уйда бекор юрдим. Уйда бўлганим учун деярли харажатлар ҳам бўлмади. Шу даврда яқин курсдошим пандемия билан даволайдиган шифохонада бир ой медбрат бўлиб ишлагани, шу бир ойлик учун 14 миллион сўм маош олгани ҳақида айтиб қолди.

Шу гапни эшитганимдан сўнг миямда ғалаён бошланди. Мен тиббиётдан каталка етаклаб, 10 минг сўм топиб хурсанд бўлиб юрган пайтимда, курсдошим 14 миллион топибди. Икки кунча ўйлаб юрдим: «Шу 14 миллион ҳаётимни хавфга қўйиб, пандемия ўчоғига киришимга арзийдими?»

Учинчи куни якуний қарорга келдим: «Пандемия бўлиб синов келган вақтда беморлар ҳаёти учун кимдир курашиши керак. Ҳамма қўрқиб ўтираверса, беморларни ким даволайди?» дедим. Лекин барибир асосий мотивациям – пул эди.

Кейин дадамларга бу ҳақда айтдим. Улар қаршилик қилдилар, «Йўқ» дедилар. Аммо энди курсдошим олган маошни эшитиб уйда ўтира олмасдим. Ҳа бу курсдошлар ўртасидаги– соғлом рақобат эди.

Ўша куни уйдан чиқиб, уйимизга энг яқин бўлган аптекаларга бирма-бир кириб, иш сўрай бошладим. Аптекада стажим бўлмагани учун ҳеч ким ишга олмади. У пайтда аптекачиларнинг савдоси авжида эди, шу сабабли уларни «қутуриб кетган» деб тасвирласам хато бўлмас. Табиийки, ҳаммадан «йўқ» жавобини олавердим.

Шу пайтда Содиқжон ака деган аптекачи жонимга оро кирдилар. Пул олмаслик шарти билан иш ўрганувчи сифатида ишга олдилар. Шу билан санитарликдан аптекачиликка қадам қўйдим.

Аптекада бир ой давомида кўп дориларни ўрганиб олдим. Бир куни аптекада ишлаётганимда синфдош қизим келиб қолди. Олдида уч ёшларча бола бор эди. Мен ўғли деб ўйлаб, ҳол-аҳвол сўрадим ва: «Ўғлинг ҳам катта бўлиб қолибди-ку!» дедим. У эса: «Бу ўғлим эмас, овсинимнинг ўғли. Ҳозирча фарзандимиз йўқ,» деди. Ер ёрилмади, ерга кириб кетмадим.

Ўша кундан бошлаб, ўзим аниқ билмаган яқинларимдан фарзанд ҳақида сўрамай қўйдим. Чунки фарзанди бўлса – яхши, бўлмаса-чи? Уни қанчалик ноқулай ҳолатга соламан.

Шу тартибда икки ойча аптекада ёрдамчи бўлиб ишлаб, анча тажриба орттирдим. Қўлимдан савдо-сотиқ ҳам анча келиб қолди. Аммо бизнинг аптекада янги сотувчига эҳтиёж йўқ эди – кадрлар етарли.

Энди менда навбатдаги муаммо пайдо бўлди: энди қаерга ишга кираман?
Давоми бор…

👉 1-қисм 👉2-қисм 👉3-қисм

👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
2025/06/16 14:16:44
Back to Top
HTML Embed Code: