tg-me.com/ibratdir_dunyom/7344
Last Update:
Немисчилик ва ўзбекчилик
Немис меҳмон Бастианга дўсти "кечки соат 6 да келиб меҳмонхонангдан олиб кетаман, тайёр бўлиб тур, ўртоқларимни соат 6 яримга бир ресторанга чақириб қўйганман, сен билан таништираман", дебди.
Соат 18:00 да немис тайёр бўлиб, меҳмонхона лоббисига тушиб, дўстига қўнғироқ қилса, дўсти "ҳозир, келиб қолдим, 5 минутда бўламан!", деб, ярим соатда келибди.
Немис ҳайронмиш. "Нимага ярим соатда келсанг, 5 минутда келаман дейсан?", деса, дўсти "ўзбекчилик-да, дўстим", дебди.
"Мен-ку майли, ярим соат кутдим. Қолган дўстларингни 6 яримга чақиргандинг, энди у ёққа ҳам ярим соат кеч борамиз-ку!", деса, дўсти "ээ, Бастиан, ҳавотир олма, ҳеч ким 7 дан эрта келмайди. Улар ҳам ўзбекчиликни билади", диярмиш.
Немис ярим соатни 5 минут билан ўлчанишини барибир тушунмай бошини қашиганича дўсти билан йўлга тушибди. Ресторанга бориб, дўсти тўғри айтганига қойил қолибди. 18:30 га айтилган меҳмонларнинг бирортаси 19:30 дан эрта келмаганмиш...
Ибрат излаганга — ибратдир дунё