Telegram Group & Telegram Channel
Муаммо жамғармалар пастлигида эмас

Микроиқтисодий нуқтаи назардан мақбул бўлган ҳолат макро томондан қараганда тескариси бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам кўпинча макроиқтисодиёт бўйича хато фикрларга дуч келиб қоламиз.

Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатига бағишланган докладида аҳолининг жамғармаларига бағишланган қисмини (24-бет) таҳлил этишни тақозо этади. Сабаби мазкур қисмдаги фикрлар ва жамғарма бўйича муаммонинг диагностика қисми бир қанча саволларни пайдо қилади.

Унда айтилишича, сўнгги йилларда аҳолининг ялпи даромадлари ортиши билан уларнинг якуний истеъмолга қилган ҳаражатлари ҳам ўсган ва истеъмол ҳаражатларининг aҳолининг ялпи даромадларидаги улуши барқарор сақланиб қолган 79-81%.

Оддий қилиб тушунтирганда, сиз кеча 2 миллион даромад топгансиз ва шунинг 1,6 миллион cўмини истеъмолга йўналтиргансиз. Бугун даромадингиз 3 миллион бўлди ва сиз яна унинг 80 фоизини – 2,4 миллионини истеъмолга сарф этяпсиз. Яъни, даромад билан ҳаражат бирга бир ўсмоқда.

Бу эса улар кутган - одатда даромад кўпайса, аҳолининг якуний истеъмол харажатларининг истеъмолдаги улуши камайиши керак деган - гипотезага тўғри келмаяпти.

Мазкур гипотеза дастлаб Кейнс томонидан илгари сурилган бўлиб, уни бир гап билан қуйидагича ифодалаш мумкин:

Одамнинг даромади 1 долларга ортса, унинг истеъмоли ҳам ортади, лекин 1 доллардан кам миқдорга ортади.

Нима учун докладда келтирилган таҳлилда бундай ҳолат кузатилмаяпти? Бунинг сабаби у ерда аҳолининг ялпи даромади унинг ялпи истеъмоли билан солиштирилмоқда. Ялпи даромад ва истеъмол миллий ҳисоблар тизимидан олинадиган умумий (агрегат) кўрсаткичлар – сизнинг ҳам, менинг ҳам даромадим/истеъмолим эмас, балки гипотетик ўртача одамнинг кўрсаткичи. Умумий кўрсаткични олиб, даромад ортса ҳам аҳолининг жамғарма даражаси ўсмаяпти дейиш, нотўғри. Ялпи даромад билан ялпи истеъмол ўртасида бундай стабил боғлиқлик чиқиши, яъни истеъмол ҳаражатларининг aҳолининг ялпи даромадларидаги улуши барқарор кузатилиши табиий ва бу иқтисодиёт учун жуда яхши ҳолат ҳисобланади.

Эмпирик тадқиқотларда Кейнснинг гипотезаси қисқа муддатли даврда амал қилиши кузатилган бўлиб, одамлар истеъмоли ҳақиқатда жорий даромадга шундай реакция қилади. Бироқ, узоқ муддатда эса (яъни йиллар давомида) Милтон Фридман ва Франко Модильяни деган иқтисодичлар илгари сурганидек, истеъмолнинг даромаддаги улуши деярли ўзгармайди. (Бу назария «permanent income» ёки «life-cycle hypothesis» деб аталади.)

Даромад ўзгариши истеъмолга (жамғармага) қандай таъсир қилаётганини текшириш учун эса аҳолидан танланма орқали сўров ўтказилиб, ҳар бир танлама иштирокчисининг даромади ва истеъмоли ўрганилса, шундагина даромаднинг ўзгариши истеъмолнинг ўзгаришига қандай таъсир этаётганлигини кўриш мумкин ва бирор хулосага келиш мумкин.

tg-me.com/macrobs/75
Create:
Last Update:

BY MacroBS

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/75

View MORE
Open in Telegram

MacroBS Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

A Telegram spokesman declined to comment on the bond issue or the amount of the debt the company has due. The spokesman said Telegram’s equipment and bandwidth costs are growing because it has consistently posted more than 40% year-to-year growth in users.

Traders also expressed uncertainty about the situation with China Evergrande, as the indebted property company has not provided clarification about a key interest payment.In economic news, the Commerce Department reported an unexpected increase in U.S. new home sales in August.Crude oil prices climbed Friday and front-month WTI oil futures contracts saw gains for a fifth straight week amid tighter supplies. West Texas Intermediate Crude oil futures for November rose $0.68 or 0.9 percent at 73.98 a barrel. WTI Crude futures gained 2.8 percent for the week.

MacroBS from tw

Telegram MacroBS
FROM USA