tg-me.com/macrobs/96
Last Update:
Туркия дарси
Молиявий глобаллашув маълум бир давлатни макроиқтисодий тартиб-интизомга мажбур қилади деган “миф” мавжуд. Яъни, евробондлар чиқариш, ўз ички молия бозорини халқаро инвесторларга очиш, турли рейтинглар, бенчмарклар яратиш доимий соғлом макроиқтисодий сиёсат (балансли бюджет, монетар сиёсатнинг ҳукуматдан ҳоли бўлиши) юритишга мажбур қилади деган бизга ҳам жуда таниш бўлган фикр бор. Гўёки, халқаро бозорга чиқмасанг тўғри макроиқтисодий сиёсат юрита олмайсан.
Бу фикрга кўра, макроиқтисодий сиёсатда бироз хатолик бўляптими, халқаро молия бозори сигнал беради ва давлат уни тўғрилайди.
Асли туркиялик, Гарвард универститети иқтисодчиси Дэни Родрик фикрича, Туркия мисолида юқоридаги ҳолатнинг акси кузатилди.
“Туркиянинг “иқтисодий тажрибаси” айнан эластикроқ (қарз олиниши осонроқ бўлган) халқаро капиталнинг мавжудлиги туфайли кутилганидан кўра узоқроқ давом этди.
Қимматли қоғозлар даромадлигидаги қисқа муддатли фарқ ортидан кириб келган капитал оқимлари йиллар давомида Эрдоганнинг нобарқарор макроиқтисодий сиёсатини “қўллаб-қувватлаб” келди.
Пандемия ва капиталнинг ривожланаётган давлатлардан чиқиб кетиши натижасида Туркия мана шундай оғриқли ҳолатни яратишга мажбур бўлди. АҚШда монетар сиёсатнинг қаттиқлашуви шароитида Эрдоган учун лирани барқарорлаштириш энди қийин бўлади”.
Бошқача айтганда, "молия бозори билан яшасанг, молия бозори билан ўласан" дейди Родрик.
BY MacroBS

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/96