Telegram Group & Telegram Channel
Муаммо жамғармалар пастлигида эмас

давоми

Шунингдек, Марказий банк докладида иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкалар сақланиб қолишига қарамасдан якуний истеъмол ҳаражатларининг ялпи даромадлар таркибида улуши юқори сақланиши аҳолида етарлича жамғармага мойиллик мавжуд эмаслигини кўрсатади дейилган. Аммо, иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкаларнинг даражаси эмас, балки унинг ўзгариши ялпи истеъмолга таъсир этиши мумкин.

Ижобий реал фоиз ставка нима дегани? Бу бугунги истеъмол келажакдаги истеъмолдан қимматроқ дегани. Масалан, реал фоиз ставка 5% бўлса, бугунги олма эртанги олманинг нархидан 5%га қиммат дегани. Агар шу ставка ортса, масалан, 7 ёки 8% бўлса, унда сиз билан биз бугун камроқ истеъмол қилиб кўпроқ жамғаришимиз керак деб фараз қилинади.

Фридман (Модиляьни)нинг истеъмол динамикаси бўйича назарияси эса бу борада узил-кесил жавоб бермайди. Унга кўра, реал фоиз ставканинг ўзгариши истеъмолчи айни пайтда жамғармага эгалиги ёки қарздорлигига қараб жамғармаларни кўпайтириши ёки камайтириши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, докладда қайд этилганидек нафақат ижобий фоиз ставкаларнинг мавжудлиги, балки ижобий фоиз ставкаларнинг ўсиши ҳам жамғармани кўпайтирмаслиги мумкин.

Умуман жамғармаларга бағишланган Марказий Банк докладининг юқоридаги қисмидан шунақа хулоса қилиняптики, иқтисодиётда жамғармалар билан боғлиқ муаммо бор. Аслида эса, Атиф Миан манa бу ерда таъкидлаганидек, ривожланаётган давлатлар иқтисодиётининг муаммоси жамғармалар эмас, балки етарли бўлмаган инвестициялардир. Яъни, муаммони паст жамғармалар сифатида эмас, балки етарлича инвестиция киритилмаётганлиги деб номлаш тўғри бўлади.

Энг муҳими паст жамғарма даражаси бу одамларнинг жамғариш ўрнига ахмоқларча истеъмол билан шуғулланаётганидан эмас, балки иқтисодиётдаги инвестиция қилиш билан боғлиқ структуравий муаммолар билан изоҳланади. Шунинг учун асосий эътибор иқтисодиётга киритилаётган инвестициялардаги муаммоларга қаратилиши керак. Мазкур инвестицияларнинг катта қисми марказлашган ва квази-давлат корхоналари орқали амалга оширилишини ҳисобга олсак, уларнинг самарадорлиги таҳлил қилиниши, баҳоланиши керак. Сабаби Кейнс 1936 йили айтиб ўтганидек, иқтисодиётда жамғармалар инвестицияни яратмайди, балки инвестиция ўзининг жамғармасини "қидириб топади”.

Хулоса қилиб айтганда, жамғармаларни кўпайтириш одамларни жамғаришга чақириш орқали эмас, балки инвестиция киритишдаги муаммоларни ва инвестиция муҳитини яхшилаш орқали эришилади. Одамлар жамғармаси ҳақида қайғуриш шарт эмас, сабаби хаёт-мамот масалалари учун улар маълум даражада жамғармага эга бўлади.

@macrobs

tg-me.com/macrobs/76
Create:
Last Update:

BY MacroBS

Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 283

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/76

View MORE
Open in Telegram

MacroBS Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

Dump Scam in Leaked Telegram Chat

A leaked Telegram discussion by 50 so-called crypto influencers has exposed the extraordinary steps they take in order to profit on the back off unsuspecting defi investors. According to a leaked screenshot of the chat, an elaborate plan to defraud defi investors using the worthless “$Few” tokens had been hatched. $Few tokens would be airdropped to some of the influencers who in turn promoted these to unsuspecting followers on Twitter.

Telegram Be The Next Best SPAC

I have no inside knowledge of a potential stock listing of the popular anti-Whatsapp messaging app, Telegram. But I know this much, judging by most people I talk to, especially crypto investors, if Telegram ever went public, people would gobble it up. I know I would. I’m waiting for it. So is Sergei Sergienko, who claims he owns $800,000 of Telegram’s pre-initial coin offering (ICO) tokens. “If Telegram does a SPAC IPO, there would be demand for this issue. It would probably outstrip the interest we saw during the ICO. Why? Because as of right now Telegram looks like a liberal application that can accept anyone - right after WhatsApp and others have turn on the censorship,” he says.

MacroBS from vn

Telegram MacroBS
FROM USA