Telegram Group & Telegram Channel
Туркия молиявий инқироз арафасида

Сайловдан сўнг ҳам турк лираси кескин қадрсизланишда давом этмоқда ва бу савол туғдирмоқда – аҳир иқтисодий блокларга бозорни тушунувчи одамлар қайтарилдику, нима учун лира курсининг пасайиши тўхтамаяпти?

Туркия иқтисоди ҳозирги кетишида классик тўлов баланси инқирозига юз тутиши ва молиявий инқирозни бошдан кечириши мумкин.

Туркия кейси жуда қизиқ. Биринчидан, Туркиянинг давлат қарзи жуда кўп эмас, иккинчидан фискал сиёсат ҳам жойида. Унда асосий муаммо қаерда?

Асосий муаммо – иқтисодиётнинг ортиқча “қиздириб юборилиши”. Оддийроқ айтганда, 5 км юрадиган одамни бирданига 50 км юришга мажбур қилиш.

Бу аввал ҳам айтилганидек, инфляциянинг асосий сабаби сифатида фоиз ставкаларнинг юқорилигига ишонувчи Эрдоган ғояларининг Туркия Марказий банки томонидан амалда синаб кўрилишининг “меваси”.

Инфляция 50-100 фоизлик шароитида асосий ставканинг 8-10 фоиз бўлиши албатта қарз олишни кучли рағбатлантиради. Кредит буми эса ялпи талабни ошириб, импортни кўпайтиради. 2023 йилга келиб жорий операциялар бўйича дефицит (экспорт-импорт фарқи) 60 млрд долларга етиши кутилмоқда. 2021 йилда бу 20 млрд атрофида бўлган.

Экспортдан тушган пул импортни молиялаштириш учун етарли эмаслиги шароитида 2 та йўл бор – ташқаридан қарз олиш ёки валюта захираларни ишлатиш.

Халқаро бозордан эса бундай паст ставка билан қарз жалб қилиб бўлмайди. Шунинг учун савдо дефицити 2023 йилда олдинги йиллардан фарқли равишда асосан захираларни ишлатиш ҳисобидан қопланган. Захиралар ҳам резинка эмас – лимити бор.

Жорий йилнинг ўзида захирарлар миқдори 30 млрд долларга қисқарган. Бугунги кунда таҳминан 50 млрд доллар валюта кўринишида ва 50 млрд доллар олтин захиралари мавжуд.

Бироқ, 50 млрд валюта захирасининг ҳаммаси ҳам ишлатиш учун тайёр эмас – 19 млрд доллар Қатар ва БААнинг своп битими бўйича Туркия Марказий банкига берган риёл ва дирхамдан иборат. Ушбу пулларни гаровга қўйиб доллар олиш мумкин, лекин бунинг учун Қатар ва БААнинг розилигини олиш керак бўлади.

Шунинг учун бугунги кунда Туркиянинг таҳминан 30 млрд доллар атрофида ликвид валютадаги тайёр захираси бор. Бу дегани импорт ўсиши шундай давом этса, ёзларга бориб захира якунига етиши мумкинлиги экспертлар томонидан прогноз қилинмоқда.

Юқорида айтилган фискал буфер ва ташқи қарзнинг камлиги ҳам аслида иллюзия. Туркия Марказий банкининг 50 млрд атрофида ташқи қарзи бор. Ички қарз эса бундан ҳам кўп.

Марказий банк лирани ҳимоя қилиш учун турк тижорат банкларидан қарзга валюта жалб қилган. Баланс ва балансдан ташқари жами битимлар бўйича 130 млрд доллар тижорат банкларидан қарз олинган. Бу пуллар аслида аҳолининг депозитлари ҳисобланади.

Ананавий қарз метрикаларида бу кўрсаткичлар акс эттирилмайди ва муаммони қанчалик жиддийлигини яширишга ёрдам беради. Аслида эса расман қарз даражаси кичик бўлсада, юқоридаги механизмлар ҳисобига давлатнинг халқаро валютадаги қарзи ўзининг захираларига нисбатан бир неча марта кўп.

Ушбу сиёсат Эрдоганга сайловда ютишга ёрдам берган бўлсада, бугунги кунда давлатни молиявий инқироз ҳолатига олиб келди. Ечим – олтиндаги захираларни сотиш, дефолт ёки Халқаро валюта жамғармасидан ёрдам олиш.

tg-me.com/macrobs/104
Create:
Last Update:

BY MacroBS

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/104

View MORE
Open in Telegram

MacroBS Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

What is Secret Chats of Telegram

Secret Chats are one of the service’s additional security features; it allows messages to be sent with client-to-client encryption. This setup means that, unlike regular messages, these secret messages can only be accessed from the device’s that initiated and accepted the chat. Additionally, Telegram notes that secret chats leave no trace on the company’s services and offer a self-destruct timer.

Why Telegram?

Telegram has no known backdoors and, even though it is come in for criticism for using proprietary encryption methods instead of open-source ones, those have yet to be compromised. While no messaging app can guarantee a 100% impermeable defense against determined attackers, Telegram is vulnerabilities are few and either theoretical or based on spoof files fooling users into actively enabling an attack.

MacroBS from ye

Telegram MacroBS
FROM USA