Telegram Group & Telegram Channel
Халқаро валюта жамғармасидан “вертолёт пуллар”

Пандемия натижасида дунё иқтисодиётида тинчлик пайтидаги энг ёмон ҳолат қайд этилди. ХВЖнинг маълумотларига кўра, 2020 йилда глобал ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 3,5%га камайган бўлса, 150 дан ортиқ давлатларнинг жон бошига ЯИМ ҳажми 2021 йилда 2019 йилга нисбатан камайган.

Пандемия инфляция даражаси паст, давлат бюджетида етарлича захиралар мавжуд, етарлича халқаро валютага эга, давлат қарзи барқарор бўлган ривожланган ва айрим ривожланаётган давлатлар учун иқтисодий жиҳатдан қийинчилик туғдирмаяпти. Бироқ, айрим ривожланаётган ёки даромади паст тоифага мансуб давлатлар эса бундай қулай иқтисодий вазиятдан мосуво.

Пандемиянинг иқтисодий асоратларидан тўлақонли қутулиш - аҳолини қўллаб-қувватлаш керак, вакциналаштириш, қарзларни қайтариш - учун қўшимча маблағ керак. Пулни қаердан олади бу давлатлар? Қўшимча пул эмиссияси иқтисодий вазиятни ёмонлаштиради, ташқаридан қарз олиш қиммат.

Шу боис кўплаб иқтисодчилар 2008 йилги инқироздан сўнг амалга оширилган ишни қайтаришни– яъни ХВЖ томонидан унинг энг катта қуроли бўлган “Махсус қарз олиш ҳуқуқлари” (SDR)дан фойдаланишни сўраётгандилар.

SDR ХВЖнинг ҳисоб-китоб бирлиги бўлиб, унга аъзо давлатларнинг квотасига мутаносиб равишда тақсимланадиган, халқаро ҳисоб-китобларларда ишлатилувчи халқаро захира актив. Бирор мамлакат, агар зарурият туғилса, ўзига тегишли SDRни бошқа валютага алшмаштириши, гаровга қўйиши, своп битимларда ишлатиши, у орқали қарзларини қайтариши мумкин. Қисқа қилиб айтганда, мамлакатнинг халқаро захираси учун муҳим актив.

Халқаро молиявий аҳволни яхшилаш, давлатларнинг иқтисодий имкониятини ошириш мақсадида ХВЖ ва ниҳоят қўшимча 650 млрд долларлик SDR чиқаришга яқин турибди. Ҳажми жиҳатдан бу сафарги SDRни жойлаштириш тарихдаги энг каттаси бўлади.

Нима учун 650 млрд доллар ва у қандай тақсимланади?

Ҳар бир SDRнинг янги чиқарилуви ХВЖ кенгаши аъзоларининг камида 85% томонидан мақулланиши керак. АҚШнинг овоз бериш улуши 16,5 фоиз. АҚШнинг розилигисиз бундай чиқарилув имконсиз. АҚШнинг Трапм бошчилигидаги аввалги ҳукумати бундай ҳаракатни маъқулламай келган бўлса, Байден ва унинг командаси SDR чиқаришга яшил чироқни кўрсатди. АҚШнинг қонунчилиги бўйича SDRнинг янги чиқарилуви натижасида АҚШга тақсимланувчи миқдор унинг бугунги кундаги квота миқдоридан ортмаса АҚШ Ғазначилигининг овоз бериш қарори учун Конгресснинг алоҳида рухсати шарт эмас. Шунинг учун ХВЖ 650 млрд доллар чиқарилиш бўйича қарор қабул қилган.

650 млрд доллар ХВЖга аъзо давлатларнинг бугунги кундаги квотасига мутаносиб равишда тақсимланиши инобатга олинса ривожланаётган давлатларга тегадиган улуш жами сумманинг 42,2%ни ташкил этади.

Ўзбекистоннинг ХВЖда бугунги кундаги квота улуши0,12%га тенг. Бу дегани тахминан 780 млн доллар (650 млрднинг 0,12 фоизи) Ўзбекистонга тақсимланишини англатади. 780 млн доллар - жуда кичкина сумма эмас. Бу йил давлат чиқармоқчи бўлган Евробондлар миқдоридан озгина камроқ экан. Асосийси эса - бу қарз эмас, актив.

@macrobs

tg-me.com/macrobs/91
Create:
Last Update:

BY MacroBS

Share with your friend now:
tg-me.com/macrobs/91

View MORE
Open in Telegram

MacroBS Telegram | DID YOU KNOW?

Date: |

However, analysts are positive on the stock now. “We have seen a huge downside movement in the stock due to the central electricity regulatory commission’s (CERC) order that seems to be negative from 2014-15 onwards but we cannot take a linear negative view on the stock and further downside movement on the stock is unlikely. Currently stock is underpriced. Investors can bet on it for a longer horizon," said Vivek Gupta, director research at CapitalVia Global Research.

Start with a fresh view of investing strategy. The combination of risks and fads this quarter looks to be topping. That means the future is ready to move in.Likely, there will not be a wholesale shift. Company actions will aim to benefit from economic growth, inflationary pressures and a return of market-determined interest rates. In turn, all of that should drive the stock market and investment returns higher.

MacroBS from ye

Telegram MacroBS
FROM USA