tg-me.com/ibratdir_dunyom/7610
Last Update:
Бир куни шоҳ ўлимга ҳукм қилинган маҳбуснинг олдига келиб маҳбусга: "Сенга фурсат бераман, агар ундан фойдалана олсанг, қутилиб қолишинг мумкин. Хонангда бир чиқиш жойи бор. У қўриқланмайди. Агар уни топа олсанг, қамоқдан қутулиб чиқиб кетасан. Борди-ю топа олмасанг, эрталаб қуёш чиққандан сўнг қўриқчилар сени қатл қилиш учун олиб кетадилар», деди.
Қўриқчилар маҳбуснинг кишанларини ечгач, шоҳ билан бирга хонани тарк этдилар. Маҳбус жазодан қутилиш учун туни билан хонанинг ҳамма жойини текшириб чиқди, лекин қочиш йўлини топа олмади.
Эртаси тонгда эшик очилиб, шоҳ кириб келди ва маҳбусга қараб:
— Ҳалиям шу ердамисан? — деди. Маҳбус:
— Менга рост гапиряпсиз, деб ўйлаган эдим, шоҳим?! — деди. Шоҳ:
— Рост гапирган эдим, — деди.
— Мен бу хонани текширмаган жойим қолмади. Сиз менга айтган чиқиш жойи қаерда эди?
— Хонангнинг эшиги очиқ эди, қулф эмасди.
Хулоса шуки, инсон ҳаётида доим ўзини қийинчиликларга солади. Муаммодан чиқиш учун осон йўлни қидирмайди. Баъзида муаммодан чиқишимиз учун осон ечим турган бўлади. Биз эса, ечимни бошқа жойлардан ахтариб, ишни қийинлаштириб юборамиз. Биз эшикни ичкарига очмоқчи бўламиз, аслида эса ташқарига очиладиган бўлиши мумкин.
Ибрат излаганга — ибратдир дунё