Telegram Group Search
Президент Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди.

Форум мамлакатимизнинг иқтисодий имкониятларини кўрсатиш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни келишиш учун қулай майдондир. Шу боис унинг доирасидаги тадбирлар, муҳокама қилинадиган масалалар кўп. Жумладан, шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари каби 40 дан ортиқ тадбир режалаштирилган. Шунингдек, юртимиздаги қатор лойиҳаларни ишга тушириш маросими кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари форумни юқори даражада ташкиллаштириш, ҳар бир тармоқ ва ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини тўла намоён этиш бўйича кўрсатмалар берди.

3 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади

Биринчи “Она Уйи” ижтимоий маркази 8-10 нафар ёш болали аёлни қабул қилиши мумкин. Иккинчи босқичда Она уйи натижалари асосида ҳамда Ўзбекистоннинг маълум бир минтақаси эҳтиёжларига қараб лойиҳани мамлакат бўйлаб кенгайтириш белгиланган.

Она Уйи маркази қийин ижтимоий вазият ва турли салбий ҳолатларда оналарга болаларини ўзлари тарбиялаш имкониятини бериш орқали ёрдам беради. Бу ерда уларга маънавий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу ёрдам барча зарур нарсалар, хусусан, уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, шунингдек, аёл ва бола учун тиббий ёрдамни ўз ичига олади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Тарихда илк бор Ўзбекистон жамоавий спорт турида Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчиларимиз Парижда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади!

Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финалга чиқди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 30 апрель, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Кадастр хизматлари юзасидан аҳолидан келиб тушган мурожаатлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Ўзсаноатқурилишбанк"АТБ томонидан тадбиркорлар таклифларини ўрганиш, бизнесини ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Беҳзод Бозоров, Банк ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📧 Кадастр хизматлари юзасидан аҳолидан келиб тушган мурожаатлар

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
“Янги Ўзбекистон” университети – Массачусеттс технология институти томонидан ўтказиладиган маҳорат дарсларига таклиф қилади ⚡️Массачусеттс технология институти тажрибаси асосида олий таълим муассасасини ривожлантириш истагида бўлган барча ОТМ раҳбарлари…
“Янги Ўзбекистон” университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўташади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Массачусеттс технология институти MIT J-WEL билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказди.

Мулоқот якунида икки томонлама келишув имзоланди. Унга кўра “Янги Ўзбекистон” университети MIT J-WEL нинг Марказий Осиёдаги энг яқин стратегик ҳамкори сифатида эътироф этилди. Эндиликда университет талабалари дунёнинг энг нуфузли олийгоҳида амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлади.

Бунда талабалар MIT профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган дарсларда иштирок этишлари, илмий тадқиқотлар олиб боришлари, ўз лойиҳаларини янада ривожлантиришлари ва MIT лабораторияларида экспериментлар ўтказишлари мумкин бўлади. Лойиҳанинг яна бир афзаллиги шундаки, талабалар MIT да таҳсил оладиган тенгдошлари билан яқин алоқалар ўрнатиб, доимий тажриба алмашиб боришади.

Умуман, ҳамкорлик муносабатлари таълим сифати ҳамда профессор-ўқитувчилар салоҳиятини янада ошириш, талабалар учун кенг имкониятлар яратиш ва “Янги Ўзбекистон” университетининг халқаро майдондаги обрўйини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Банк томонидан тадбиркорлар билан ўтказилаётган учрашувларда билдирилаётган таклифларни ўрганиш, бизнесини ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

АОКАда "Ўзсаноатқурилишбанк"АТБ ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Банк томонидан тадбиркорлар билан ўтказилаётган учрашувларда билдирилаётган таклифларни ўрганиш, бизнесини ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар АОКАда "Ўзсаноатқурилишбанк"АТБ ахборот хизмати раҳбари Беҳзод…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Бошқаруви иштирокидаги тадбиркорлар билан учрашувларда 1350 та масала ҳал этилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсаноатқурилишбанк"АТБ ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Бозоров маълум қилди.

360 та мурожаат Банк раҳбарияти назоратига олинди.

1350 та масала ҳал этилиб, 14 мингта иш ўрни яратилди.

Ўтган давр мобайнида банк томонидан Тошкент шаҳри, Қолақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятларда ўтказилган учрашувларда 30 мингдан зиёд мижозлар ҳамда тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Учрашувларда тадбиркорлар томонидан 2 400дан ортиқ мурожаат келиб тушди.

Хусусан, бизнес режага кўра технологик ускуна ёки хом ашё харид қилиш, айланма маблағларни тўлдириш мақсадларига кредит ажратиш, мавжуд кредитлари бўйича тўлов муддатини узайтириш, кредит таъминотларини гаровдан чиқариш ва янги лойиҳаларни татбиқ этиш каби масалалар ўрганилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝 Фарғонада журналист ва блогерлар учун суд органлари фаолиятини ёритиш бўйича тренинг бўлиб ўтди

29-30 апрель кунлари Фарғона шаҳрида “Суд органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида икки кунлик тренинг ўтказилди.

Унда Олий суд, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси доирасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Икки кунлик тренингда журналист ва блогерлар суд жараёнларини ёритишда зарур бўладиган билим ва кўникмаларни оширади, шунингдек, бу борада юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни ҳал этиш юзасидан фикр алмашишди.

Шу билан бирга тренингларда судьялар, эксперт ҳамда медиатренерлар ахборот соҳасидаги қонунчилик, сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги масалалари бўйича ҳам маъруза қилиб, иштирокчиларни судлар фаолиятини холис ва адекват ёритишнинг моҳияти ва асосий тушунчалари билан таништирди.

Очиқ мулоқотда иштирокчиларга аҳоли ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган (шов-шувли) суд ишини ОАВда ёритиш, журналист суриштирувини олиб бориш ва таҳлилий материал тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатлари, фотоконтент яратишнинг замонавий талаблари, контентни визуллаштириш ҳамда гендер масалалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Бу йил мамлакатимизда Санитария-эпидемиология соҳаси расман ташкил этилганига 90 йил тўлди.

Юртимизга четдан юқумли касалликлар кириб келиши ва аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишлари тизимли бажарилмоқда. Болаларни юқумли касалликларга қарши бепул эмлаш олиб борилмоқда.

Соҳа ходимларининг тинимсиз меҳнатлари сабабли юртимизда эпидемик барқарорлик сақланиб қолмоқда ва саломатлик билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинмоқда.

Халқ саломатлигини асраш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашдаги фаолиятларига улкан зафарлар тилаш билан бирга соҳанинг барча ходимларини 90 йиллик билан самимий қутлаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
"Тонировка" учун тўловлар ошди деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

ИИВ ЖХД ЙҲХХ "тонировка" учун белгиланган тўлов миқдори ўзгармаганлигини маълум қилади.

Тўлов миқдорлари аввалгидек:

енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш)бепул;

жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори — БҲМнинг 8 баравари (2.720.000 сўм);

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса — БҲМнинг 14 баравари (4.760.000 сўм);

М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)БҲМнинг 40 баравари миқдорида белгилан (13.600.000 сўм).

Рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) олсангиз ушбу тўловларга 10% чегирма бўлади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда "Humo glass-biznes" МЧЖга тегишли М2 тоифадаги "Gaz A21R33" русумли транспорт воситаси учун белгиланган тўлов суммаси 10% чегирма билан 12.240.000 сўм бўлганлигини маълум қиламиз.

Тармоқлардаги айрим саҳифаларнинг админларидан нотўғри маълумот тарқатиб, жамоатчиликни чалғитмасликларини сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Минимал истеъмол харажатлари қиймати ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 204-сон қарорига асосан Статистика агентлиги томонидан 2024- йил 1- майга қадар ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш белгиланган.

Шунга асосан, Статистика агентлиги томонидан «Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қиймати ва камбағаллик чегарасини ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом»га асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта ҳисобланди.

2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди. (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган).

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;

камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;

пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2024/04/30 16:16:01
Back to Top
HTML Embed Code: