tg-me.com/Yurist_Xizmati/9745
Last Update:
Заҳирадаги ерни ўз номимизга кадастр қилсак бўладими?
@Yurist_Xizmati 4527-савол:
Assalomu alleykum. Menda qoshimcha bolgan zaxiradagi yerni o'g'limning nomiga rasmilashtirmoqchi edim, imkoni bormi yoki yol yorig'i bormi? Menga shu kadastrdagi zaxira yerni o'g'limning nomiga rasmilashtirsam boladimi va qanaqa hujjatlar kerak
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Йўқ, қолган қисмига нисбатан ҳуқуқ белгиланмагани боис уни ўғлингиз номига ўтказа олмайсиз.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун 42-моддасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса рўйхатдан ўтказувчи давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиши белгиланган.
❗️Сиздаги вазиятда ҳам ер участкасини кадастр қилдириш учун унга нисбатан сизда ҳуқуқ мавжуд бўлиши талаб этилади.
Қаранг! ушбу қонун 31-моддасига мувофиқ 1998-йилнинг 1-июлидан 2021-йилнинг 1-августига қадар қабул қилинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш ҳақида ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, нотариал тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, ушбу ҳуқуқнинг аукционда сотиб олинганлигига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
🙅♂ Сиздаги вазиятда мазкур ҳужжатлардан бири мавжуд бўлмаса, унда бу ерни кадастр қилдириш мумкин бўлмайди.
Бу вазиятда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунининг 14-моддасида кўра ер участкаларини хусусийлаштириш ер участкаларини онлайн аукцион орқали сотиб олиш йўли билан амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланган. Сиз шу йўл билан унга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритишингиз мумкин.
Тартиби қандай?
Сиз туман (шаҳар) ҳокимиятига шу бобонгиздан ерни хусусийлаштириш бўйича мурожаат қилишингиз яъни ҳокимиятдан шу ер участкасини буюртмачи сифатида аукционга қуйишини сўраб мурожаат қилишингиз керак.
Ҳокимият эса уни шартли чегараларини белгилаб, давлат кадастрлик палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади.
Филиал эса ер участкаси ҳақиқатан ҳам бўш ер эканлиги ёки тақиқ бор-йўқлигини аниқлаб яна қайтариб ҳокимиятга юборади. Ҳокимият эса уни давлат кадастрлик палатасининг ҳудудий (вилоят) бошқармасига юборади. Бошқарма эса уни "Ерэлектрон " АТТ га киргизади.
💁♂ Яна бир неча босқичлардан сўнг ер участкаси аукционга қўйилади, шунда сиз ютиб олиб, ер участкасини мулк ҳуқуқи асосида қўлга киритишингиз мумкин.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
BY Юрист Хизмати | Расмий канал
Warning: Undefined variable $i in /var/www/tg-me/post.php on line 280
Share with your friend now:
tg-me.com/Yurist_Xizmati/9745