Telegram Group Search
“Бизнес юритиш” рейтингини кўтариш ечим эмас

Таркиби деярли ўзгармасдан шаклланган янги ҳукумат мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўзининг стратегиясини эълон қилди. Бошқа режалар билан бир қаторда, келгусидаги асосий мақсадларидан бири Ўзбекистонни “Бизнес юритиш” (Doing Business ) рейтингида 20-ўрингача кўтариш белгиланган. Бундан кўзланган асосий мақсад мамлакатни (хорижий) инвесторлар учун имиджини яхшилаш ва натижада инвесторлар оқимини кучайтириш.

Энди савол туғилади – ҳўп, Ўзбекистон рейтингда 20таликка кирди дейлик - тадбиркорлик муҳитида оламшумул ўзгариш бўладими? Инвесторлар қайси соҳага инвестиция киритсак экан деб навбатда туришадими? Инвестиция кўпаядими?

Афсуски, "бундай бўлмайди" дейди Гарвард профессори, машҳур иқтисодчи - Рикардо Хаусманн. Унинг фикрича рейтинглар ортидан қувиш ислоҳотчи ҳукумат кутган натижани бермайди - инвесторлар ва инвестициялар кириб келмайди.

Нима учун бундай рейтинглардаги юқорига кўтарилишлар инвесторларни етаклаб келмайди? Бунинг сабаби жуда ҳам оддий – “иқтисодий ўсиш/инвестициялар ва бундай рейтинглардаги ўзгаришлар ўртасидаги корреляция нолга тенг” дейди Хаусман. Бошқача қилиб айтганда, бундай рейтинглар ҳақиқатда мамлакатда бартараф этилиши лозим бўлган муаммоларни акс эттирмайди.

Ҳақиқатда, Ўзбекистоннинг “Бизнесни юритиш”даги рейтингига назар солсак, масалан, электр-энергияга уланиш бўйича 36-ўринда. Электр энергияни етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни кўриб, бу ўрин нақадар реалликдан узоқ эканлигини сезиш қийин эмас. Ёки, 8-ўриндаги бизнесни бошлаш рейтингини олайлик. Бизнесни бошлаш билан бизнесни юритиш ўртасида ер билан осмонча фарқ бор.

“Бундай рейтингларнинг мақсади ҳар хил бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган чораларни баҳолашга қаратилган. Фараз қилинадики, бундай тўсиқлар олиб ташланса инвесторлар оқиб келади. Бироқ, дунё бу рейтинглар фараз қилганидан анча мураккаб. Инвесторлар бизнесини яхши тушуниши мумкин, бироқ улар бизнес юритиш учун муҳим бўлган омилларнинг бошқа давлатдаги ҳолати ҳақида жуда кам ахборотга эга бўлади. Жуда кўп ҳолатда уларнинг бизнеси сенинг ҳукуматинг ўзгартириши керак бўлган, лекин амалда бундай қилинмаётган омилларга боғлиқ бўлади.”

Масалан, ишлаб чиқариш учун коммунал хизматларга уланган, хавфсизлик таъминланган, яхши логистика тармоғига ва малакали ишчи кучига эга саноат зонаси муҳим. Мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспорт учун катта музлатгичлар, сертификациялаш масаласи, божхонада яшил йўлаклар, ҳукумат руҳсат берган фитосанитар нормалар зарур. Турли-хил назорат ва тартибга солувчи муаммоларни ечиш юқоридаги тизимларни барпо этишдан анча осон.

Хаусманн ислоҳотчи ҳукуматга ҳақиқатда инвесторлар келишини таъминлаш учун рейтинглардаги ўринларни ошириш билан бирга яна қўшимча камида 3 та - бизнес билан фаол мулоқот, инвестицияга маъсул давлат идораларини ислоҳ этиш, квази-давлат корпорациялари орқали янги соҳаларга инвестиция қилиш - кабиларни амалга оширишни тавсия қилади. Хаусманнга қўшимча равишда айтган бўлардимки, илоҳотларни юзаки, чала-чулпа, “косметик” ёки рейтингдаги ўринларни кўтариш учун эмас, жиддий равишда амалга ошириш керак. Шунда, рейтингдаги натижалар ўз-ўзидан юқорилаб бораверади.

@macrobs
[2-қисм] Инфляция қандай пайдо бўлади?

1-қисмда инфляция борасида жуда кенг тарқалган, бироқ тўғри бўлмаган ғоя ҳақида тўхталиб ўтдик. Яъни, инфляция бу фақат монетар феноменмаслиги, Марказий банк иқтисодиётда пул таклифи устидан тўлиқ назоратни амалга оширолмаслиги ва инфляцияни таргетлаш ва унга эришиш ҳар доим ҳам китоблар фараз қилганидек осон эмаслиги тушунтирилди.

Агар юқоридаги фикрлар нотўғри бўлса, табиий савол туғилади – инфляция қандай пайдо бўлади? Пул таклифининг кўпайиши ҳар доим инфляцияга олиб келадими? Қандай факторлар инфляцияни келтириб чиқаради?

Қуйидаги 2-қисм шу ҳақда.

https://MacroBS/com.macrobs.github.io/2020/01/30/inflation.html
Коронавирус етиб борган давлатлар - 01.02.2020 йил холатига
“72 қоидаси”

Ҳукумат кейинги 5 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) икки карра ортишини прогноз қилмоқда. Бу мақсадга етишиш учун ҳар йили ўртача иқтисодий ўсиш сурати қанчани ташкил этиши керак?

Агар ўсиш сурати берилган бўлса, “72 қоидаси” маълум бир ўзгарувчини икки карра ортиши учун кетадиган вақтни аниқлашда ишлатилади:

T≈72/r ,

бу ерда, r – ўсиш сурати (йиллик фоизда), Т – ЯИМни икки бараварга етказиш учун кетадиган вақт.

Мазкур формулани Т (5 йил)га нисбатан ечсак, шунда биз ЯИМни икки баравар қилувчи ўртача йиллик ўсиш суратини топамиз.

Демак, юқоридаги формулага асосан, ҳар йили Ўзбекистон ўртача 14,5 фоиздан ўсиши керак бўлади. Айтишингиз мумкин - 14,5 фоиздан ҳар йили иқтисодий ўсишга эришиш ҳақиқатдан узоқку, қандай қилиб бунга эришиш мумкин деб?

Ҳақиқат шуки, ЯИМнинг номинал қиймати икки баравар ортиши мумкин, реал ЯИМ эмас. Номинал ЯИМ яратилган товар ва хизматлар миқдори билан бирга, улар нархларининг ўзгаришини ҳам ҳисобга олади.

Агар хар беш йилда реал ЯИМни икки баравар кўпайтириш имкони бўлганда, ривожланиш даражаси бўйича аллақачон биз Японияни қувиб етган бўлардик.
Коронавируснинг жаҳон иқтисодига таъсири

Oxford Economics прогнозига кўра, вируснинг салбий таъcири натижасида 2020 йилда Хитойнинг иқтисодий ўсиш сурати 5,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу Халқаро валюта фонди Хитой учун кутаётган ўсиш суратидан 0,4 фоиз бандга пастдир. Ўз навбатида, мазкур ҳолат глобал иқтисодий ўсишни ҳам 0,2 фоиз бандга пасайтирган ҳолда, қисқа муддатда ўсиш сурати 2%дан пастга “шўнғиши” мумкин.

@macrobs
Инфляция нима ўзи??

Марказий банкнинг телеграм саҳифасида жойланган видеода инфляцияни қуйидаги мисол орқали тушунтиришга ҳаракат қилинган:

“... дейлик, сиз ўтган йили 1000 сўмга ўртача катталикдаги 1 дона олмани сотиб олишингиз мумкин эди. Инфляция натижасида бу йил сиз ўша 1000 сўмга кичикроқ олма сотиб олишингизга тўғри келади ёки худди шу катталикдаги олмани кўпроқ пул эвазига харид қилишга мажбур бўласиз...”

Инфляцияга бўйича берилган юқоридаги мисол нотўғри. Сабаби, нархнинг ҳар қандай кўтарилиши инфляция бўлмайди.

Инфляция бу - узлуксиз равишда товар ва хизматлар нархларининг ўсиши.

Бу ерда ключевой сўз - "узлуксиз равишда".

Инфляция бўлишлиги учун нархлар даражаси бир неча даврлар давомида (ой, йил) кўтарилиши керак. Нархнинг бир марталик кўтарилиши инфляция эмас.

Юқоридаги мисолни қуйидагича тўғрилаш мумкин:

Агар олманинг нархи кетма-кет, масалан, 2 ёки 3 ой (йил) давомида узлуксиз кўтарилса шунда инфляция содир бўлади.

Педантичный туюлиши мумкин, лекин инфляцияга қарши курашиш учун аввал инфляция нималигини тўғри аниқлаволишиз керак.

@macrobs
Коронавирус чўққисига яқинлашмоқдами!?

Хитойнинг ичида ҳам ташқарисида ҳам вирусга чалинганлар сони кўпайишда давом этмоқда ва масштаби бўйича ундан олдин кузатилган барча пандемияларни аллақачон ортда қолдирди.

Агар берилаётган ахборотлар тўғри бўлса, сўннги кунларда касалланганларнинг ўсиш сурати пасаймоқда ва бу жуда яхши хабар.

Шундай қилиб, 08.02.2020 йил ҳолатига:

Хитойнинг 31 та провинциясида кузатилган;
Вирусга расман чалинганлар - 37 198;
Вафот этганлар - 811;
Даъволанганлар - 2701.

Хитойдан ташқари дунёнинг 29 мамлакатида кузатилган;
Вирусга расман чалинганлар - 351;
Вафот этганлар - 2.

P.S. Қуйидаги ҳаволада мазкур вирус тўғрисидаги барча ахборотларни жамлаган энг яхши маълумотлар визуализацияси берилган.

https://t.co/KDmMx1dgF1?amp=1
Коридор тизими қандай ишламоқда?

Олдин айтиб ўтганимиздек, Марказий банк томонидан асосий фоиз ставка ва унинг коридор механизми жорий этилган эди.

Мазкур қарорнинг мақсади "пул бозори фоиз ставкаларининг кескин тебранишларининг олдини олиш, уларнинг ўрнатилаётган фоиз коридори доирасида ёки асосий фоиз ставкасига яқин даражада шаклланишини таъминлаш" эди.

Марказий банк телеграм канали орқали берилаётган ахборотларга эътибор қаратсак, ҳозирча асосий ставкани белгиланган коридор (15% ва 17%) доирасида ушлаб туриш унча муваффақиятли амалга оширилмаяпти.
Хусусан, сўнгги беш иш кунида фақатгина 7 феврал куни асосий ставка белгиланган коридор доирасида бўлган.

Коридор тизими нормал фаолият кўрсатса банклараро пул бозори ставкаси максимум 17%дан кўтарилмаслиги ва минимум 15%дан пастга тушмаслиги керак.

Марказий банк томонидан нима учун бундай ҳолат кузатилаётганлиги ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.
Жаҳон банки томонидан ажратиладиган грантлар қаерда қўним топади?

1-факт. Ўтган куни Жаҳон банки бош иқтисодчиси Пенни Голдберг ишдан кетганини эълон қилди.

2-факт. Норвегия бизнес мактаби профессори Жуэл Андерсон ва Жаҳон банки тадқиқотчиси Боб Рижкерс олиб борган тадқиқот натижасига кўра, 1990-2010 йилларда Жаҳон банки томонидан 22 та давлатга ажратилган грант маблағлари ортидан мазкур давлатларга тегишли субъектларнинг офшор ҳудудлардаги ҳисоб-рақамларида пуллари кўпайган. Ажратилган грантларнинг ўртача 5% йўлда “тушиб” қолган.

Бу ҳар икки фактнинг бир-бирига қандай алоқаси бор дейсизми? The Economist қайд этишича, Жаҳон банки бош иқтисодчисининг ишдан кетиши ва банкнинг тадқиқотчиси иштирок этган изланиш ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкин.

Кўпчиликнинг фикрича, тадқиқот натижаларини эълон қилиш Жаҳон банкнинг юқори расмийлари томонидан рухсат берилмаган ва шунинг ортидан Пенни Голдберг ишдан бўшаган ёки бўшатилган. Сабаби, бундай тадқиқотнинг эълон қилиниши банкнинг репутатциясига путур етказиши мумкинлиги Жаҳон банки расмийларини ҳавотирга солган бўлиши мумкин.

Ҳўш, бу фактларни бизга нима алоқаси бор дерсиз?

Шунчаки биз ҳам Жаҳон банкидан грант олувчи давлатлар қаторига кирамиз.
Халқаро валюта фонди (ХВФ) ривожланаётган давлатларнинг дўстига айланмоқчи

ХВФ дунёдаги энг қудратли молиявий институтлардан бири. Фонд томонидан бериладиган маслаҳатлар кўп давлатлар учун “қўлланма”. Бу маслаҳатларга амал қилиш давлатни инвесторлар, халқаро экспертлар олдида “тўғри иқтисодий сиёсат” юритаётганлигини кўрсатади деб ишонилади. Маслаҳатларга амал қилмаслик ҳам мумкин, лекин буни чиройли қилиб, улар тушунадиган “тилда” етказиш керак бўлади. Ривожланаётган давлатлар эса одатда бундай потенциалга эга бўлмайди.

Бундай маслаҳатлар асосан фонднинг институционал қарашида акс этади. Фонднинг ижрочи директори Кристалина Георгиева ривожланаётган давлатлар учун уларни глобал молиявий цикллар гирдобидан қутқаришга ёрдам берувчи янги “маслаҳатлар тўплами”ни ваъда қилмоқда.

Унга кўра, фонднинг “эгилувчан алмашув курс ҳамма муаммони ҳал этади” деган инcтитутционал қараши монетар сиёсат, макропруденциал сиёсат, валюта интервенцияси ва капитал оқимлар назорати комбинациясидан иборат бўлган -“Интеграллашган сиёсатлар тизими”га (Integrated Policy Framework) ўзгаради.

Бунга қадар фонднинг капитал ҳаракати билан боғлиқ позицияси шундай эдики, турли ички ёки ташқи шоклар таъсирида давлатдан капитал чиқиб кетишни бошласа, капитал оқимлар ҳаракатига назорат фақат бошқа турдаги чора-тадбирлар амалга оширилгандан сўнг жорий этилиши керак бўлган. Яъни, капитал ҳаракатни чеклашдан аввал давлат бошқа чораларни қўллаши керак эди.

Барча давлатлар учун бир хил бўлган бундай “универсал” ёндашув ривожланаётган давлатлар учун шокларни бартараф этишга ёрдам бермай, аксинча, бошқа қатор муаммолларни келтириб чиқарди. Бундай ёндашувнинг энг сўннги қурбони Аргентина бўлди. Кўплаб иқтисодчилар фикрича, агарда Халқаро валюта фонди Аргентинага капитал ҳаракатига чекловни қўйишга рухсат берганда инқирознинг оқибати бироз юмшоқроқ кечган бўларди.

Ўзбекистон учун қандай аҳамияти бор?

Охирги йилларда халқаро валютада ташқи қарз жалб этиш “иштаҳаси” кучайиб, унинг миқдори кўпайиб бормоқда. Инфляция сурати юқори. Жорий (савдо) балансимиз манфий. Давлат бюджети дефицит билан молиялаштирилмоқда.

Агарда юқоридаги фактларга қўшимча равишда алмашув курси ҳам нобарқарор бўлса, биз ҳам иқтисодчилар орасида “классик ривожланаётган давлатлар инқирози” деган критерияга яқинлашамиз.

Ҳайриятки, ташқи қарзни ўзлаштириш бўйича чекловлар жорий қилинмоқда. Валюта курси ҳам бироз бўлсада стабил. Барқарорликни сақлаб туриш мақсадида капитал ҳаракати бўйича операцияларни ҳам эҳтиёткорлик билан бошқариш зарур. Буни энди бемалол қилиши мумкин бўлади, сабаби Халқаро валюта фондига алоҳида тушунтиришга зарурият бўлмайди.

@macrobs
Қурилиш соҳаси барқарор иқтисодий ўсиш гарови эмас

Макро нуқтаи назардан иқтисодий ўсишни таъминлашнинг бир қанча йўллари бор. Масалан, иқтисодий ўсиш экспортга асосланган бўлиши мумкин. Ёки ички истеъмолни рағбатлантириш ҳисобига ўсишни таъминлаш мумкин. Яна бир йўли эса иқтисодиётга киритилаётган инвестициялар (капитал қўйилмалар)ни кўпайтиришдир.

Шунингдек, иқтисодий ўсиш кўпинча мамлакатда кредитлаш ҳажмининг ортиши билан параллел юради.

Иқтисодий ўсиш суратларига маҳлиё бўлиб, ҳукумат баъзида кузатилаётган иқтисодий ўсиш барқарор ёки барқарор эмаслиги, бугунги экономикадаги “бум” нимани ҳисобидан келаётганлиги ва бу эртага салбий оқибатларга олиб келиш мумкинлиги ҳақидаги саволларни эътибордан четда қолдириши мумкин.

Халқаро валюта фондининг сўнгги тадқиқотларидан бири айнан мазкур ҳолатга бағишланган. Фонд тадқиқотчилари 70-йилдан ҳозирги кунга қадар мавжуд маълумотлар асосида ривожланган ва ривожланаётган давлатлар кесимида иқтисодий ўсиш ценарийларини таҳлил қилиб қуйидаги хулосага келишган:

“Қурилиш соҳасидаги ўсиш ва бу ўсиш кредитлаш ҳажмидаги “бум” (кескин ортиши) билан боғлиқ ҳолда содир бўлган бўлса, бундай ривожланиш давлатлар учун яхшилик билан якунига етмаган.”

Агар иқтисодий ўсиш қурилиш ҳисобига таъминланса, буни нимаси ёмон?

Қисқа муддатда қурилиш соҳасидаги кескин ўсиш иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкин, бироқ узоқ муддатда у инқирозга олиб келиши мумкин.

Шу билан бирга, қурилиш соҳаси саноатнинг бошқа тармоқларидан фарқли равишда ўсиш потенциали юқори эмас ёки иқтисодчилар тили билан айтганда бу соҳа Самарадорлигининг умумий омили (Total Factor Productivity) паст. Яъни, қурилиш соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг ортиб кетиши бошқа самарали соҳаларни инвестициядан маҳрум этиши мумкин ва бу иқтисодий ўсиш потенциалидан паст бўлшига олиб келади.

Шунингдек, вақтинчалик қурилиш соҳасида банд бўлганлар сонининг ортиши ва мазкур соҳада фаолият юритувчиларнинг қобилияти нисбатан паст эканлиги бундай ишчиларнинг ўзининг билими ва малакасини ошириш учун инвестиция киритишдан қайтариши мумкин. Бошқача айтганда қурилиш қисқа муддатда бандликни таъминлаши мумкин, бироқ узоқ муддатли ва сифатли ишчи кучи яратувчи соҳа эмас.

Ва ниҳоят, қурилиши соҳасидаги лойиҳалар дастлаб катта маблағ талаб этади ва якуний истеъмолчилар ҳам қурилган объектларни сотиб олиш учун кўпинча қарз олади. Натижада, иқтисодиётда қарз юки кўтарилади ва келгусидаги истеъмолни чеклайди.

Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда иқтисодий фаоллик ошган ва буни айниқса қурилиш соҳасида яққол кўриш мумкин. Юқоридаги тадқиқот кўрсатмоқдаки, биз ҳам агар барқарор ва узоқ муддатли иқтисодий ўсиш суратини таъминламоқчи бўлсак, хозирги иқтисодий ўсиш моделимизни чуқурроқ таҳлил қилишимизга тўғри келади.
Камбағалликка қарши қандай курашиш мумкин?

Икки хил қараш мавжуд:
Бир тоифа иқтисодчилар фикрича, (масалан, Лант Притчетт ) камбағалликни камайтиришни ягона йўли сифатли - иқтисодий ўсишга эришиш ҳисобланади. Хитой, Вьетнам ёки Индонезия каби давлатлар бозор иқтисодиёти механизмларини жорий этиш орқали юқори иқтисодий ўсишга эришган ва натижада мазкур давлатларда камбағаллик даражаси кескин камайган.

Иккинчи тоифа иқтисодчиларнинг фикрича, камбағалликни фақат бозорнинг сеҳрли кучи орқали камайтириб бўлмайди. Бунинг учун давлатнинг фаол аралашуви зарур бўлади.

Агар прагматик нуқтаи назардан қаралса, айниқса, Ўзбекистонга ўхшаган бозор иқтисодиётининг барча элементлари ривожланмаган ёки ўзининг кучини бозор механизмларидан ҳам қувватли деб фараз этадиган ҳукуматларда албатта интервенция амалга оширилади. Шундай экан асосий масала - қандай қилиб бундай аралашувни муваффақиятли ва самарали амалга оширишдир.

Хўш, давлатнинг аралашуви (дастурлари) орқали камбағалликни сезиларли даражада камайтиришга эришган давлатлар мавжудми?

Ўтган йилги иқтисод бўйича Нобел мукофоти совриндорлари А. Банержи ва Э. Дуфлонинг аниқлашича, олти мамлакатда (Эфиопия, Ҳиндистон, Покистон, Гана ва Перу) қашшоқликни камайтиришга қаратилган уй хўжаликларини қисқа муддатли қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи "кўп қиррали дастур” орқали камбағаллар ҳаётини кескин яхшилашга муваффақ бўлинган.

Ҳукуматлар томонидан амалга оширилган интервенция қуйидаги олтита элементни ўз ичига олган:
- даромади паст қатлам учун бир марталик маҳсулдор ҳайвон тарқатиш (чорва моллари, қўйлар, эчкилар, товуқ, қорамоллар ва бошқалар);
- ушбу маҳсулдор активларни бошқариш бўйича техник кўникмалар бериш;
- бир неча ойдан бир йилгача бўлган даврга истеъмол учун озиқ-овқат ёки нақд пулни мунтазам равишда бериш;
- доимий равишда уларнинг уйига ташриф буюриш;
- жамғарма қилишга ундаш (омонатлар ёки мажбурий жамғармаларни тўплаш хизмати орқали);
- асосий санитария-гигиена қоидалари бўйича таълим бериш, соғлиқни сақлаш бўйича базавий хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ҳаётий кўникмаларга ўргатиш.

Тасодифий назорат остида ўтказилган тадқиқот натижалари (randomized controlled trials) шуни кўрсатдики, бундай дастурлар камбағаллар ҳаётининг турли томонларига (истеъмол, озиқ-овқат хавфсизлиги, ишлаб чиқариш ва уй-жой активлари, молиявий имкониятлар, вақтдан фойдаланиш, даромад, жисмоний соғлиқ, руҳий саломатлик, сиёсий фаолликнинг ортиши, аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларининг кенгайиши) ижобий таъсир кўрсатади.

Албатта, ҳали хотирамиздан кўтарилгани йўқ, бундан икки-уч йил олдин ёппасига кредит ажратиш орқали амалга оширилган дастур кутилган натижани бермади ва буни оқибатларини (юқори инфляция, муаммоли кредитларнинг кўпайиши) ҳали ҳам йўқотиш билан бандмиз. Ўйлаймизки, ҳукумат бундан етарлича хулоса чиқарган.
Нефт нархининг қулашига Россия тайёрми(ди)?

Нефтга бўлган глобал талабнинг тушиб кетиши ортидан нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) ва Россия нефт қазиб чиқаришни (таклифни) камайтириш бўйича келишувга эриша олмади. Устига устак, бундан ғазабланган Саудия Арабистони нефтнинг нархи бўйича “жанг” эълон қилиб, нефтга чегирмалар эълон қилди. Натижада нефтнинг нархи ўзининг 2014 йилдан кейинги энг паст нархини қайд этди.

Жуда кўпчиликни фикрича, нефтнинг ҳозирги нархида Россия иқтисоди таназзулга учрайди. Сабаби, Россиянинг бюджети Урал нефти бўйича нарх 1 баррели учун 42.5 долларда баланслашади.

Биринчи чора сифатида Россия рублни девалвация қилиши мумкин (жуда ҳам осонлик билан амалга оширилади). Бу орқали бюждет ҳаражатларини камайтирмаслик мумкин, ҳозирча.

Иккинчидан, 2014 йил яъни, бундан олдин содир бўлган нефт инқирози пайтига нисбатан солиштирганда, Россия иқтисодиётининг импортга боғлиқлиги пасайган ва компанияларнинг хорижий валютадаги қарзлари жуда ҳам кам.
Россиянинг халқаро олтин-валюта заҳиралари 5 йил олдин 350 млрд бўлган бўлса, ҳозирда 570 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Путин бошчилигидаги ҳукумат нефт нархи сценарийсини шундай бўлишини кутган ва бунга тайёргарлик кўрган бўлиши мумкин.

Россиянинг бундай ҳатти-ҳаракати АҚШ, Саудия Арабистони ва глобал иқтисодиётнинг ёмон ҳолатига тўғри келмоқда. Иқтисодий зарарни Россия иқтисоди кўтариши ва бу учун АҚШни, Арабларни ёки короновирусни айблаши мумкин.

Кузатамиз.
Россия vs Саудия – кимда левередж кўпроқ?

Шунча муаммолар турганда Саудия Россияга қарши нефть бозорини эгаллаш бўйича “уруш” бошлади. Асосий савдо ҳамкоримиз сифатида Россия иқтисодининг келгусидаги траекторияси биз учун ҳам жуда муҳим. Хўш, қайси давлатнинг мазкур “уруш”да позицияси яхшироқ?

1. Валюта курслари сиёсати бўйича
Россия 2014 йилги нефть инқирозидан тўғри хулоса қилган ҳолда хорижий валюта бўйича алмашув курсини эгилувчан режимга ўтказган, Саудия эса ҳамон қатъий белгиланган курс режимида. Бундай ҳолат Россия учун бошқа товар-ҳом-ашё сотувчи давлатларга, жумладан Саудияга нисбатан қўшимча устунлик беради. Саудия эса қатъий белгиланган курсни қўллаб қувватлаш учун валюта резервларини ишлатишга тўғри келади. Сўннги 10 йилда биринчи маротаба бугунги кунга келиб Россиянинг валюта резервлари (570 млрд) Саудияникидан (500 млрд атрофида) кўпроқ. Демак, устунлик Россияда.

2. Бюджетнинг барқарорлиги бўйича
Нефт нархининг қулашига ҳам Россия бюжети “чидамлироқ” ҳисобланади. Эгилувчан курс туфайли Россия бюжетини баланслаштирувчи нефт нархи (break-even price) бугунда валюта курсининг тебранишига боғлиқ ҳолда ўзгаради, яъни, динамик. Рубльнинг курси долларга нисбатан 70 бўлганда Россия бюжети учун нефтнинг "break-even" нархи 45 доллар бўлса, курс 75 рублга тушса мазкур нарх 40 долларга тушади.

Бундан ташқари, Россия бюждетида нефть тушумларининг улуши 40% атрофида бўлса, Саудияда бу кўрсаткич 60% атрофида. Саудия нефть нархи тушганда бюджет харажатларини камайтириши ёки нефть ишлаб чиқариш ҳажмини ошириши шарт. Фискал сиёсатни тўғри бошқариш эвазига Россия бу борада ҳам устунликка эга.

3. Нефть ҳажмини кўпайтириш бўйича
Бу борада Саудия анча устунликка эга бўлиб, кескин равишда нефт ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мумкин. Бироқ, географик нуқтаи назардан Россия устунликка эга. Россия қисқа муддатда Европа ва Хитойга нефт етказиб бериш имконига эга.

4. Экспорт диверсификацияси бўйича
Жами экспортда минерал ҳом ашёлар ва нефт экспортиниинг улуши Россияда 52,9% бўлса, Саудияда бу 78,6%ни ташкил этади.

Юқоридагилардан кўриш мумкинки, нефть нархи паст бўлган шароитда Россия иқтисодиёти Саудияга нисбатан кўпроқ “буфер”га эга. Бу ўзаро музокараларда Россия учун қўл келиши мумкин. Саудия учун эса бу “уруш”ни узоқ амалга ошириш анча қимматга тушиши мумкин.

@macrobs
Глобал иқтисод ҳам вирусга чалиндими?

Дастлаб коронавирусни оддий грипдан фарқ қилмайди деб ўйлаган кўплаб ривожланган давлатлар энди нафақат ўзларининг фуқароларини асраши керак, балки вирусга чалиниб инқирозга яқинлашаётган иқтисодни ҳам қутқариш керак.

Умуман ривожланган давлатлар учун бизнес циклларининг кўтарилиб, пастлаб туриши оддий ҳол. Инқироз, кўтарилиш, яна инқироз ва х.к. Маълумки, сўнгги марта 2008 йилда инқироз содир бўлган ва иқтисодий "бум" мана шу кунларгача давом этиб келди. Мана шу 12 йил бизнес цикллар тарихида энг узоқ давом этган ўсиш бўлсада, экспертлар бу даврни “ёқимсиз” ўсиш деб номлашмоқда.
Сабаби, бу ўсиш жуда кўпчилик учун “бум” сифатида сезилмади. 2008 йилдан кейин турли қарама-қаршиликларга қарамай АҚШ ҳукумати банкларни қутқариб қолди. Бу давр шунингдек, корпорациялар томонидан ўзининг акцияларини қайтариб сотиб олишга (шу орқали ҳам акциялар нархи кўтарилади) ҳам бой бўлди. Бу даврнининг яна бир ҳусусияти АҚШ федерал захира тизими катта миқдорда облигацияларни сотиб олиб, “байрам”ни давом этишини таъминлаб турди. Қисқа қилиб айтганда, бу ўсиш даври кўпроқ “сунъий нафас олдириш” эвазига таъминланди.

Ҳечқиси йўқ – вақт ҳаммасини ўз жойига қўяди. Вақт эса етиб келган кўринади. Инқирозлар бўйича эксперт Нуриэл Рубини инқироз содир бўлиши, уни қанча давом этиши ва қандай чоралар кўрилиши кераклиги ҳақида яхши фикрлар қолдирибди.

Глобал инқироз содир бўладими?
Албатта, содир бўлади.
Кўпчиликнинг фикрича, II чорак давомида – I чоракда Хитой, Япония, Корея, Италия ва бошқа ривожланаётган давлатлардаги, II чоракда эса АҚШ ва Еврозонадаги иқтисодий пасайиш ҳисобига иқтисодий инқироз кузатилади. Бироқ менинг фикримча, бу инқироз II чоракдан узоқ давом этади. I чоракни ўзидаёқ Еврозона ва ҳаттоки, АҚШ ҳам рецессияда бўлиши мумкин. Катта эҳтимол билан бу учинчи чоракка таъсир этиши мумкин. Қандай инқирозга юз тутишимиз кўпинча вирус тарқалишининг ҳолатига ва инқирозга қарши чораларнинг кучига, айниқса, фискал сиёсатга боғлиқ.

Марказий банкларнинг бу инқирозга қарши курашда "қўли боғланганми"?

2008 йилги инқирозга нисбатан анаънавий монетар сиёсатнинг кучи чегарланган бўлсада, [Марказий банк одатда инқирозга қарши фоиз ставкани тушириб, ялпи талабни қўллаб қувватлаган, бироқ ҳозир ривожланган давлатларда фоиз ставкалари шундоғам 0 чегарасига тенг ёки яқинлашган. Бундай шароитда Марказий банклар фоиз ставкани 0 дан пастга тушира олмайди ва фоиз ставкаси инструменти самарасиз] Марказий банкларнинг кризисга қарши бошқа инструментлари мавжуд. Улар ананавий “юмшатиш”, “0 фоизлик ставка сиёсати”(ZIRP), “Forward Guidance”, “негатив фоиз ставка сиёсати” (NIRP), “кредитларни юмшатиш” (credit easing) ва бошқа активларни, хусусан, корпорациялар қимматли қоғозларини сотиб олиши мумкин.

Вируснинг тарқалиши Хитойда 3 ой ичида энг юқори чўққисига етган бўлса, Европа ва АҚШ учун бу муддат чўзилиши мумкин. Сабаби, Хитой синагри ўта кескин чоралар кўриш сиёсий жиҳатдан Европа ва Америкада жуда ҳам мушкул, худди Италияда бўлгани каби. Бу дегани инқирозни III чоракда ҳам давом этишини англатади.

Кризисга жавобан Марказий банклар тез ва тажовузкор равишда жавоб берадилар. Аммо, бу инкироз ялпи талабнинг кескин – масштаби бўйича 2008дан ҳам катта ва чуққурроқ қулаши бўлади ва шунинг учун 2008-2009га нисбатан кўпроқ фискал қўллаб-қувватлов керак бўлади. Бироқ, ҳозирда кўп давлатларнинг фискал потенциали кучли эмаслиги ва айрим давлатларда сиёсий аҳволни (масалан, АҚШда) ҳисобга олганда, фискал қўллаб-қувватлов кутилаганидан (заруриятидан) камроқ бўлади. Шунинг учун бу инқироз 2008га нисбатан муддати камроқ, бироқ оқибати чуқурроқ бўлиши мумкин.

Фискал сиёсат инқирозга қарши самарали бўлишлиги учун АҚШ ва Европанинг қўллаб-қувватлаш миқдори улар ЯИМнинг 2 фоизи, агар инқироз чўзилса, 3-4% атрофида бўлиши керак.

Албатта, 2008 йилдаги каби инқироз бизни ҳам четлаб ўтмайди. Шунинг учун Ўзбекистон ҳукумати инқирозга қарши чораларни кўришни бошласа ҳам бўлади.
Хитойнинг иқтисодий кўрсаткичлари кутилганидан ҳам ёмонроқ ҳолатни қайд этган

Хитой ҳукумати январь ва феврал ойлари учун иқтисодий статистика маълумотларини эълон қилди.

Иқтисодий фаолликни кўрсатувчи сўнгги маълумотлар кўрсатяптики, Хитой иқтисоди 2008 йилдаги жаҳон-молиявий инқирози таъсирида кузатилган ҳолатдан ҳам ёмонроқ натижани қайд этган.

Йиллик ҳисобда асосий макро кўрсаткичлар қуйидагича:

Сервис ўсиши: -13% (минус);
Саноат ўсиши: - 13,5%;
Чакана савдо ҳажми : -20,5%;
Инвестиция: -24,5%;

ЯИМ ўсиши: - 13%.

Дастлабки икки ойда асосий шок ялпи таклиф орқали, яъни вирус тарқалиши туфайли компаниялар фаолиятининг вақтинча тўхташи туфайли пайдо бўлган. Хитой бундай ҳолатни қисқа муддат давом этишидан умид қилаётган бўлсада, вируснинг бошқа мамлакатларда тарқалиши энди Хитой учун талаб "шок"ини пайдо қилиши мумкин ва салбий натижалар узоқроқ давом этиш эҳтимоли юқори.
АҚШ доллари муаммоси: инқироз пайтида нима учун долларнинг курси кўтарилади?

Вирус билан овора бўлиб, бир ҳолат дунё ҳамжамиятини эътиборидан четдан қолмоқда – вирус тарқалишни бошлагандан ва иқтисодий инқироз бўлиш эҳтимоли пайдо бўлгандан буён ривожланаётган давлатлардан капиталнинг чиқиб кетиши рекорд даражада кузатилган. Шу пайтга қадар ривожланаётган давлатлардан 42 млрд. АҚШ доллари “оқиб” чиқиб кетган. Бу мазкур давлатларда шу кунга қадар қайд этилган энг катта миқдор ҳисобланади. Натижада, кўплаб давлатлар валютаси долларга нисбатан қадрини йўқотиб, мазкур давлатлар иқтисодиётини қийин ҳолатга қўймоқда.

Нима учун бутун дунёда инқироз пайтида долларга талаб ортади ёки доллар етишмаслиги пайдо бўлади? Расман тан олинмаган бўлсада, бутун дунё учун АҚШ доллари ягона глобал резерв валюта ҳисобланади. Бошқача айтганда, глобал иқтисодиёт доллар стандартига асосланади. (Мисол учун, жаҳон савдосининг ярми долларда олди-сотди қилинади). Муаммони яна ҳам кучайтирувчи ҳолат – бугунги кунда бир товарни ишлаб чиқариш бир давлат чегарасидан чиқиб кетган, яъни бир якуний маҳсулотни ишлаб чиқаришда бир нечта давлат иштирок этади (бу феномен “глобал ишлаб чиқариш занжири” деб номланади). Энди тасаввур қилинг, бир компания маҳсулотига талаб тушса, бу мана шу занжирга боғланган бошқа оралиқ товарлар етказиб берувчиларни ҳам ўз домига тортиб кетади. Агар бутун дунёда компаниялар пул оқимлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келса ва товар етказиб берувчиларга тўловларни амалга оширишни тўхтатса, нима содир бўлади? Албатта, компанияларнинг доллардаги пуллари миқдори камаяди ва ўзининг мажбуриятларини (инқирознинг содир бўлиши мажбуриятларни бажаришдан соқит қилмайди) бажариш учун доллар қидиришга тушишади. Ва, бу ўз навбатида долларга бўлган талабни кучайтиради ва долларга қараб “югуриш бошланади”.

Айнан шу сабабга кўра ҳам инқироз пайтида бошқа активлар – акциялар, қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш ва х.к.)нинг ҳам нархи пастга қараб қулайди. Банклардан мижозлар доллар талаб қилади, банклар эса мажбуриятларни/талабларни бажариш учун юқоридаги активларни бирма-бир сотишга тушади. Масалан, молиявий жиҳатдан тиғиз ҳолатга тушганда ўзингизга ёки оила аъзоларингизга тегишли бўлган қимматбаҳо нарсаларни сотишга тушасиз, тўғрими? Бу пайтда эса доллар дунёдаги пулнинг энг юқори шакли (ҳа, пулнинг турли шакллари бор – кредитлар, миллий валюта, олтин) сифатида қолаверади.

Яна бир сабаб, АҚШ доллари инқироз пайтида “бошпана” актив ролини бажаради. Яъни, АҚШ долларининг нархи инқироз пайтида бошқа валюталарга нисбатан кўтарилиш тенденциясига эга. Инқироз пайтида молия бозори иштирокчиларининг бош мақсади – ўзининг капиталини қадрини сақлаб қолиш. Доллар эса бу учун энг яхши восита.

Мана шундай ҳолатлар АҚШ Марказий банкини (Федерал захира тизими) де-факто бутун дунё ҳалоскорига айлантирган. Федерал захира тизими доллар билан боғлиқ юқоридаги ликвидлилик муаммосини ечиш учун худди 2008 йилда амалга оширгани сингари ривожланган давлатлар учун валюта своп (Масалан, Япония иенасини кафолатга олиб Япония марказий банкига доллар беради ва Япония МБ уни ўз навбатида тижорат банкига тақдим этади) операциясини жорий қилди. Экпертлар фикрича, бу шу кунгача кризисни юмшатишга қаратилган энг самарали чора бўлиб турибди. Бироқ, доллар билан боғлиқ муаммонинг катта қисми ривожланаётган давлатлардадир. Энг катта савол - уларга ким ёрдам беради?

Албатта, биринчи ёрдам халқаро молия институтлардан келиши керак. Шу мақсадда, Халқаро валюта фонди ўзининг 1 трлн АҚШ долларга тенг ёрдам механизмини ишга туширишга тайёрлигини билдирган бўлсада, иқтисодчилар фикрича, бу етарли бўлмайди ва АҚШ Марказий банки своп операцияларини ривожланаётган давлатлар учун ҳам кенгайтириши керак бўлади. Акс ҳолда, инқирознинг оқибатлари янада кучайиши мумкин.

@macrobs
J.P. Morgan'нинг АҚШ учун янги прогнозлари:

Ялпи ички махсулот:
Q1(I чорак): -4%
Q2: -14%
Q3: +8%
Q4: +4%
Йиллик ўсиш: -1.5%.

Ишсизлик даражаси йил ўртасида 6.25%, декабрда 5.25% ни ташкил этади.
Ҳукумат қандай ёрдам бериши керак?

Мана бу ерда иқтисодчиларнинг Ўзбекистонда инқироз содир бўлса ҳукумат кимга ёрдам бериши керак деган саволга жавобларининг жамланмаси берилган.

Шу бўйича қўшимча фикр-мулоҳазалар

Инқирозга қарши курашиш учун аввало инқирозни табиатини тушуниш керак бўлади. Ташқи факторларни ҳисобга олмаган тақдиримизда ҳам, вируснинг тарқалишига қарши кураш аҳолининг фаоллигини маълум муддатга пасайтириш, бу эса иқтисодда ялпи талабни пасайшини англатади. Вируснинг тарқалишини олдини олиш учун онгли равишда, шу ишга қўл уряпмиз.

Берилган таклифлардан бири - иқтисодий инқироз ортидан жабр кўрадиган аҳоли қатламига бир марталик ёрдам пули ажратилиш керак. Иккита плюси келтирилмоқда: аҳолининг инқироздан жабр кўрган қатламига ёрдам берилади, иккинчи тарафдан ўша пуллар яна иқтисодиётга қайтади, мультипликатив эффект яратади, инқироздан тезроқ чиқишга замин яратилади. Нима учун бизнес вакиллари қўллаб-қувватланмаслиги керак? Асосий аргументлардан бири – улар асосан давлат корхоналари, бизни шу пайтгача қонимизни ичган, энди бемалол банкрот бўлиши мумкин улар.

Бироқ, бундай ёндашув, фикримизча, бироз нотўғри. Биринчидан, ҳар қанча давлат корхоналарини ёмон кўриш мумкин, бироқ ҳозир ўзимиз ишонган ғояларни тиқиштирадиган пайт эмас. Биринчи навбатда бу соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳолатдан пайдо бўлган – эгзоген инқироз бўлади. Хусусийми, давлат компаниясими ҳеч кимда иммунитет мавжуд эмас бундай кризисга. Шунинг учун ҳар қандай ёрдам мақсадли, талабни пасайишидан жабр кўрган соҳаларга – улар ҳоҳ хусусий, ҳоҳ давлатга тегишли бўлсин ёрдам берилиши керак.

Асосий диққат-эътибор мавжуд, фаолият юритаётган компанияларни сақлаб қолишга, улар томонидан иш ҳақларини узлуксиз берилишини таъминлаш, ишчиларни ишдан бўшатишларни олдини олишга қаратилиши керак.

Бир марталик бериладиган ёрдам, биринчидан, етарли бўлмайди, иккинчидан уни чексиз амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун бизнес ёпилишига йўл қўйиш керак эмас. Учиничидан, биз онгли равишда талабни пасайтиряпмиз, бундай пайтда иқтисодиётда истеъмолни рағбатлантириш абсурд.

Давлатнинг чора-тадбирлари нималарни ўз ичига олиш керак?

- Ирландия , Австралия, Дания ёки Канадаги каби – талабни пасайишидан жабр кўрган корхоналарга (мехмонхона, ресторан бизнеси, туризм билан боғлиқ фаолият турлари ва бошқа ҳизмат кўрсатувчи компаниялар) иш ҳақи бўйича мажбурияталарини тўлиқ ёки қисман қоплаш бўйича субсидиялар бериш;

- корхоналарнинг солиқ ва мажбурий тўловлари бўйича солиқ таътиллари ва пасайтирилган ставкаларни қўллаш;

- кам таъминланган, ишсиз ва ўзини-ўзи иш билан таъминловчи қатламга соғлиқни сақлаш ҳаражатлари бўйича нафақалар бериш;

- уй ҳўжаликларининг доимий ҳаражатлари - коммунал тўловлар, кредит ёки ипотека бўйича тўловларини вақтинчалик тўхтатиш.

Одамларга пул бериш ёқимли бўлиши мумкин, лекин айни вазиятда нотўғри йўл бўлади.
Нима учун ижтимоий узоқлашиш керак?

COVID-19нинг тарқалиши Ўзбекистонда ўзининг энг дастлабки босчиқида турибди. Ҳукумат томонидан мазкур пандемияни пасайтириш учун чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбари томонидан ҳам таъкидланганидек, бу касалликка бепарволик билан қараб бўлмайди. Куни кеча докторларимиз ҳам одамларни имкон қадар уйида ўтиришга чақирдилар.

Бунга қўшимча равишда вируснинг кенг тарқалиб кетмаслиги учун фуқаро сифатида қилишимиз мумкин бўлган энг муҳим иш – вақтинчалик ижтимоий узоқлашиш (бошқа одамлар билан алоқани камайтириш) ҳисобланади.

Ижтимоий узоқлашув этикаси

Бир қарашда бир одам учун вирусни юқтириш эҳтимоллиги жуда паст кўриниши ва шу асосда доимий кундалик фаолиятимизни давом эттиришимиз мумкин. Бироқ, шу орқали биз вирусни тарқалишига ҳисса қўшиб, ҳолатни ёмонлаштиришимз мумкин. Шунинг учун, ўзимизнинг манфаатларимизга қарши юриб бўлсада бир-биримиздан узоқлашишимиз керак, гарчи мазкур ҳатти-харакатимиз тезлик билан қандайдир натижа келтирмасада.

Ҳар биримиз учун риск жуда кичик бўлиши мумкин, бироқ жамият учун катта.

Математика ҳам узоқлашиш тарафдори

Эпидемиологияда - вируслар тарқалишни моделлаштиришда - R0 рақами кенг ишлатилади. Бу рақам вируснинг бир одамдан ўртача нечта одамга тарқалиши (юқтирилиши)ни кўрсатади. Агар R0 бирдан кичик бўлса, вирус тарқалишини тўхтатиш мумкин бўлади.

R0
- учта факторга боғлиқ:

R0= с*p*d

с
- контактлар сони;
p – контакт содир бўлганда вирус юқиш эҳтимоли: касалликни қанчалик юқумли эканлиги;
d – вирус тарқалиш давомийлиги.

R0 – мана шу учта факторнинг ўзгаришига қараб ўзгариб туради. Мазкур учта фактор ичида ҳар биримиз назорат қилиши мумкин бўлган ягона нарса контактлар сони – с ҳисобланади. Айнан шу ўзгарувчи ижтимоий узоқлашув параметри ҳисобланади. Агар мазкур миқдорни нолга яқинлаштирсак, R0 ҳам пасаяди.

Шундай экан, қанчалик бир-биримиздан узоқ юрсак, шунчалик бир-биримизни ҳимоя қилган бўламиз.

@macrobs
2025/06/15 15:13:02
Back to Top
HTML Embed Code: